Бош Сахифа » Янгиликлар » КЕКСАЛАРГА ЭЪТИБОР-ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

 
 
 

КЕКСАЛАРГА ЭЪТИБОР-ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:01, курилди: 249

0
КЕКСАЛАРГА ЭЪТИБОР-ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

"Кексаси бор хонадон баракали, файзли бўлади", дейишади. Бу пуръмано сўзларда чиндан-да ҳикмат бор. Қайсики оилада ёши улуғ инсон бўлса, бу уйнинг ободлиги, кўрки ҳам кўнгилдагидек бўлади. Улар нафақат фарзанду набираларининг дуогўйи, балки энг яқин маслаҳатчиси, ўз ҳаётий тажрибалари асосида тўғри йўл кўрсатувчи улуғ зотлардир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий қуллаб-қувватлаш, турмуш даражасини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон фахрийларни қуллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг фаолият юритиши ҳам кексаларга эътиборнинг кўриниши бўлиб майдонга чиқди.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида сайловчилар билан учрашар экан, бир фикрни алоҳида таъкидлаб ўтди: " Бугунги ёруғ кунларга етиб келишимизда ёши улуғ отахону онахонларимизнинг хизмати катта ва биз улар олдида доимо қарздормиз". Шу аснода нафақадаги, ёлғиз қариялар ва аҳолининг кам таъминланган қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича дастур тузилаётганини айтиб ўтди.
Дарҳақиқат, эзгу ниятларни амалга ошириш мақсади кўзланган "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президентимиз Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларда белгиланган нуронийларни ёшларни она юртга садоқат ва муҳаббат, ёши улуғларга эҳтиром кўрсатишни назарда тутган фаолиятга жалб этиш, кексаларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш назарда тутилган. Шунингдек, "Нуроний" жамғармаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳар бир туман ва шаҳарлардаги истироҳат боғларида "Нуронийлар маскани" мажмуаларини ташкил этиш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларида жамоатчилик тартибида кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритиш каби устувор вазифалар юртимизда ёши улуғ инсонларга бўлган ғамхўрликнинг янада кучайтиришга хизмат қилади. Бундай эътибор ва иноятлар нуронийлар умрига умр қўшиши, уларнинг кексалик гаштини кўнгилдагидек суришларига кенг имкониятлар яратиб бериши табиий.
Санақул ХУРСАНДОВ,
"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.