ЯНГИЛИКЛАР
ҲУДУД ХАБАРЛАРИ
Туманимизга Президент ташрифидан сўнг, 2018 йилда 2 сотихли, 3 хонали 128 та хонадон, 5 та кўп қаватли 104 та, жами 232 та хонадонга мўлжалланган уйлар қурилиши режалаштирилди.
***
Янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 20 та арзон уй-жой ва Жума шаҳрида 72 та хонадонли, 3 та кўп қаватли уй-жой қурилиши учун туман ҳокимининг қарори ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
***
"Обод қишлоқ" дастури лойиҳасига тумандаги 2 та қишлоқ танлаб олинди. Яъни, Қўшқудуқ маҳалласининг Қўшқудуқ қишлоғи ҳамда Пахтакор маҳалласининг Мевали қишлоқлари.
***
Маҳаллий бюджетга йиллик умумий 111,7 миллиард сўмлик прогнозга қўшимча равишда 35,9 миллиард сўмлик маблағ жалб қилиш бўйича режа-тақсимоти ишлаб чиқилди. Маблағларни тушириш бўйича алоҳида "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди ва жорий йил давомида ижросини таъминланиши назоратга олинади.
***
10,9 километр ички хўжалик йўлларини таъмирлашга 2,1 миллиард сўм маблағ жорий йил давомида Республика йўл жамғармаси ва вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар прогнозидан ошириб бажарилган қисмининг тенг улушларидан ажратилиши таъминланади..
***
Жорий йилда йўловчиларга қулай шароит яратиш мақсадида туманда йўналишлар бўйича қатнайдиган 11 та янги автобус харид қилиш мўлжалланяпти.
***
Тумандаги 6 та мактабгача таълим муассасасидан 2 таси реконструкция, 4 таси янги қурилади.
***
2018 йил 8 та умумтаълим мактабларидан 6 таси реконструкция, 2 таси капитал таъмирланади.
***
2018 йил туманимизда 7 та сув иншооти қурилади.
***
Ветеринария бўлимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Давлат ветеринария қўмитасидан бериладиган ускуналар олиб келиниши режалаштирилган.
***
Қайрағочлик тадбиркорлар Самандархўжа Мирзаев, Одил Усмоновлар Чунқаймиш қабристони ободчилиги учун хонақох қуриб бериш ҳамда ичимлик суви билан таъминлашга бел боғлади.
***
"Обод қишлоқ" дастури лойиҳасига киритилган ишлар учун 50 фоизини маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан, шунингдек, 50 фоизни республика бюджети ва мақсадли жамғармалар ҳисобидан ажратиш чораларини кўрилади.
***
Санчиқул маҳалласида сунъий қопламали стадион тадбиркор томонидан барпо этилди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат
Рўйхатдан ўтинг.
Янгиликдаги изоҳлар