Бош Сахифа » Янгиликлар » ХАБАРЛАР

 
 
 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:54, курилди: 226

0
ХАБАРЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
***
Самарқанда 2017-2019 йилларда лойиҳа қиймати 37,1 миллион еврога тенг 200 га яқин чиқинди йиғиш пункти қуриш ва таъмирлаш, 70 та чиқинди йиғиш транспорти харид қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни турларга ажратиш ва уларни кўмиш марказларини ташкил этиш режалаштирилди. Лойиҳа бўйича кўзда тутилган қаттиқ маиший чиқиндиларни техник кўмиш марказидан биогаз ишлаб чиқарувчи биореактор сифатида фойдаланилиб, олинган газ чиқиндиларни йиғиш транспортларига қуйилади.
***
Туманда замонавий корхоналар барпо этиш ва мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, пировардида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида 2017 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурига асосан, 181 та лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳалар қиймати 204 миллиард 259 миллион сўмликни ташкил этади. Шундан 54 миллиард 900 миллион сўм тадбиркорлар маблағи ҳисобидан, 149 миллиард 359 миллион сўм банк кредити эвазига амалий ишга қўл урилади. Натижада 1 минг 492 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.
***
Санчиқул қишлоқ фуқаролар йиғинидан ўтувчи 4Р-51 "Жума шаҳар Хончорбоғ қишлоғи - А-378 автойўли (30 километр)" автомобиль йўлини тўла таъмирлаш дастурига киритиш учун Молия Вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ишчи гуруҳи томонидан кўрик ўтказилиб, 2017 йилдан 2021 йилгача Республика йўл жамғармаси тўла таъмирлаш дастурига киритилди.
***
2017 йил январь ҳолатига кўра, туманда 1297 та кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатига олинган бўлиб, шундан 122 таси фаолият юритмайди. Фермер хўжаликлар билан жами 4507 та, 2664 таси фаолият кўрсатмайди.
***
Паст Дарғом туманидан турли идораларга бўлаётган мурожаатларнинг 60 фоиздан ортиғи уй-жой масалалари билан боғлиқ. Шундай экан, аҳоли билиши керак. 2017 йил Чандиробод массивидан 100 гектар ер уй-жой учун ажратилмоқда. Талабгорлар аукцион савдоси орқали ер участкаларига эгалик ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкин.
***
Коммунал соҳадаги туман бўйича қарздорлик расмий маълумотларга кўра, 105 миллиард сўмдан ошган. Шундан фақат табиий газдан аҳолининг қарздорлиги 56 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Дебитор қарзлар ошаётгани соҳа мутасаддиларини ташвишлантирмаётган кўринади. Шу боис ҳокимлик томонидан кескин чора-тадбирлар белгилаб олинди.
***
8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига етказиб беришда узилишлар бўлаётганди. Назоратдан бир муддат четда қолганидан фойдаланган дўкондорлар асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархини бозордаги нарх даражасига етказишди. Қайсидир маҳаллада ун 68 минг, бирида 65 минг яна бошқасида 67 минг сўмдан сотилмоқда. Энди ҳар бир маҳсулотнинг асли баҳоси ёрлиқларга ёзиб қўйиладиган бўлди.
***
Салом Турсунов номли ММТП ва Чандиробод ММТП ҳудудларини боғлаб турувчи Эски Анҳор канали кўпригини янгидан қуриш ишлари бошлаб юборилди.
***
Қайрағочлик Бунёд Аҳадов томорқасининг 7 сотих ерига ўз маблағи ҳисобидан 50 миллион сўмга иссиқхона ташкил этди.
Ҳозирда иссиқхонага помидор, бодринг ва кўкатлар экишни бошлади.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.