Бош Сахифа » Янгиликлар » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

 
 
 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:55, курилди: 28

0
ҲУДУД ХАБАРЛАРИ
2017 йил 21-31 - декабрь кунлари тумандаги "Паст Дарғом мева-сабзавот деҳқон бозори" МЧЖ да "Дилафрўз", "Сори бобо" фермер хўжаликлари деҳқонлари 11 тоннага яқин турли сабзавот, "Пўлат балиқ ҳавзаси" балиқчилик хўжалиги аъзолари 1 тонна "луқмаи ҳалол", "Холмамат Мустаев" ва "Исоқова Ўлмасой" боғдорчилик хўжаликлари 3,5 тонна олма, "Нафас Анвар асал" хўжалигининг асаларичилари 100 килограмм асал сотишиб, тумандошларимизнинг байрам дастурхонига файз улашди.
***
Боғишамол маҳалласилик Ваҳоб Чўлиев ўғилларининг хатна тўйида соврин миқдори 30 миллион сўмлик катта кўпкари ўтказди. Унда 200 нафардан ортиқ чавандозлар улоқни даврадан олиб чиқиш учун курашди. Оқдарё ва Нуробод туманларидан келган Музаффар ҳамда Асқар чавандозларга энг катта солимлар насиб этди. Маҳалланинг Норхон чавандози ҳам 3-4 миллон сўмлик сов-ринни қўлга киритди. Файзулла Эшназаров, Умар Чўлиев сингари оқсоқоллар билан бамаслаҳат ўтказилган кўпкарини нурободлик Қосим полвон олиб борди. Полвон 10-январь куни Оқдарё туманида кўпкари бўлишини эълон қилди.
***
Пахтакор маҳалласилик фермер Озод Туропов қишлоқ ёшлари учун сунъий қопламали стадион қуриб берди.
Шунингдек, тадбиркор Шерзод, Шуҳрат Хаджаевларлар ҳам маҳалладошларининг оғирини енгил қилиш мақсадида озиқ-овқат, ноозиқ-овқат дўкони ҳамда омухта ем шохобчасини ишга туширди.
***
Гўзалкент қўрғонидаги туман ИИБ нинг Гўзалкент бўлинмасининг янги биноси қурилиши ҳашар йўли билан олиб бориляпти.
***
Қўшқудуқлик якка тартибдаги тадбиркор Иъномжон Боитов Гўзалкент қўрғонида янги новвойхонани ишга туширди. Эндиликда қўрғонда фаолият юритаётган новвойхона, 4 та иш ўрни яратилди.
***
Ўтган 2017 йил давомида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимининг Гўзалкент филиалида 1166 нафар чақалоқ дунёга келган. 5 эгизак, 620 ўғил ва 540 қиз чақалоқлар оилалар қувончига қувонч қўшди.
Туғруқ мажмуасида Қумариқ қишлоғилик Ҳилола Асқарова дунёга келтирган қизалоқ Шодиёна Руслан қизи 2018 йилнинг биринчи чақалоғи бўлиб қайд этилди.
***
Норасмий маълумотларга кўра, Гўзалкент қўрғони ҳудудида жойлашган "Жаҳонгир кошонаси" тўйхонасида 2017 йилнинг август ойидан то йилнинг охиригача 55 та никоҳ ва хатна тўйлари ўтган.
***
Паст Дарғом ижтимоий иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг 3 нафар ўқувчиси Беклар маҳалласига кирилаётган йўлди автоҳалокатга учради. Уларнинг икки нафари оламдан ўтди. Бир нафари эса касалхонанинг жонлантириш бўлимида.
***
Жиноят ишлари бўйича туман судининг 2017 йил 30 декабрдаги 79-жазони ижро этиш муассасасида сайёр суди қарори билан 27 нафар маҳкум озодликка чиқди.
***
"Ўзмиллийбанк"нинг туман филиали 51 та кам таъминланган оилага 437 миллион сўмга яқин кредитлар ажратди.
Г.ЭШҚОБИЛОВА.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.