Бош Сахифа » Янгиликлар » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

 
 
 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:41, курилди: 23

0
ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

2018 йил остонасида туман Кенгаши депутатлари маҳаллий бюджетнинг кутилаётган ижроси ҳамда Янги йилдаги бюджет параметрларини тасдиқлашди.
***
Республика касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан тумандаги 111 та кам таъминланган оилага 11 турдаги маиший техникалар берилди. 10 та таъминоти кам оиланинг уй-жойлари таъмирланиши учун 10 миллион сўмдан, 6 нафар беморнинг даволанишига 4 миллион сўмдан маблағ ажратилди. 2 нафар ногироннинг янги уй-жойига тўлиқ тўловлар амалга оширилди.
***
"Гранд Осиё" маданий-маърифий тадбирлар масканида Янги йил муносабати билан 35 нафар чин етим, 70 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига Президент совғалари топширилди.
***
Фурқат маҳалласида ҳудуддаги бўш турган иншоот ва ер майдонлари ҳисобига кичик саноат зонаси ташкил этиш туманнинг 2018 йил "Йўл харитаси"га киритилди.
***
Бошланган йилдан электрон савдо майдонлари орқали давлат активларини сотиш бўйича электрон тизим ташкил этилмоқда.
***
Йил давомида 167 та оилани кам таъминланганликдан чиқариш учун "Миллий банк", "Микрокредитбанк" туман филиалларидан имтиёз асосида 4 фоизлик кредит маблағлари ажратилади.
***
"Ошиқ Ота" зиёратгоҳи ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига 60 миллион сўм ажратилиши режалаштирилди.
***
2018 йилда манзилли дастур асосида маҳаллий бюджет ҳисобидан туман бўйича 22 объектда қиймати 913 миллион сўмга 9,129 километр ички йўллар таъмирланади.
***
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 570 миллион сўмга 46,1 километр зовур тармоқларини тиклаш ҳамда 280 миллион сўмга 14,2 километр узунликдаги зовур тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 487,1 гектар ер майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланади.
***
Тошкент шаҳридаги "Юнус¬обод" бозорида ташкил этилган ярмаркага "Паст Дарғом баракали савдо" МЧЖ захирасидан 50 тонна пиёз, Жума элеватори 50 тонна картошка, "Дилафрўз" фермер хўжалиги 25 тонна турли хил сабзавотлар, "Чарос агро узум" МЧЖ 50 тонна мева етказиб берди.
***
Самарқанд шаҳрининг "Сиёб" бозорида "Зиё нур чашмаси", "Сардорбек остона боғи", "Дилафрўз" фермер хўжаликларининг 30 тоннадан ортиқ сифатли сабзавот ва мевалари харидоргир бўлди.

Қ.ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.