Бош Сахифа » Янгиликлар » ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ

 
 
 

ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:23, курилди: 43

0
«ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ»
деди янги хонадон соҳибаси

Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири. Уй-жойга эга бўлмаган, эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, меҳр-мурувватга йўғрилган эзгу ишлардан диллар нурафшон бўлмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" ва 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ
- Бугун 4 нафар эҳтиёжманд оила соҳибларига янги уй калитларини топшираяпмиз, - деди туман ҳокими С.Эргашев шу йил 24 декабрь куни Ш.Рашидов маҳалласида қад ростлаган янги уй-жойларни топшириш маросимида.ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШДИМ - Ён атрофимизда меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган одамлар бор. Етимлар бошини силаш, эҳтиёжмандларга ёрдам бериш фазилатлари халқимизга хос қадрият. Юртбошимиз раҳбарлигида азалий бу қадриятларимиз сайқал топаётгани бугунгидек тадбирларда ҳам яққол намоён бўлаяпти. Ҳар бир инсон бахтли яшашга ҳақли. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, уй-жойга эҳтиёжи бўлганларнинг муаммоларини амалий ҳал этиш давлатимизда энг муҳим вазифалар сирасига киради. Бугун янги уй остонасидан кираётган 4 нафар имконияти чекланган тумандошимизга имтиёзли кредит асосида уй-жойли бўлиши учун бошланғич бадал тўлови Президентимиз номидан берилди. Бу барча инсонлар фаровон, эмин-эркин ҳаёт кечиришлари учун қулай шароит яратиш йўлида кўрсатилаётган давлатимиз ғамхўрлигининг яна бир амалий исботидир. Бундай эзгу, савоб иш қулоч ёзади. Насиб этса, келгуси йил яна 18 хонадон учун худди шундай уйни ҳомийлар ҳисобидан қуриб эҳтиёжмандларга топширишга фаоллар билан келишиб олдик.
- Бахтсиз тасодиф туфайли бир ярим йил муқаддам тўшакка михланиб қолдим. Ҳар куни телевизор кўраман. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар яшашга, эгизак фарзандларимнинг келажак пойдеворини яратишга бўлган ишончимни янада орттирди. Шу мақсадда, ҳокимликка қўнғироқ қилдим. Касаначилик билан шуғулланиш, оиламга, жамиятга нафим тегиш истагимни билдирмоқчи эдим. Бировлар "Ҳокимни кўриш қийин" дейишган. Юртбошимиз айтганидек, давлат идоралари халқ учун хизмат қилишини амалда ўзим кўрдим. Вилоят, туман ҳокимлари билан бугун юзма-юз учрашдим, орзу-ниятларимни айтдим. Совға-саломлар беришди. Янги уйнинг калитини олдим. Барча шарт-шароитлар яратилган. Энди тикувчилик, қандолатчилик билан шуғуллана бошлайман. Бунинг учун қулайликлар яратиб беришларига астойдил ишондим, - деди хурсандчилигини яширолмай Севара Нурмуродова.
Хонадон калитларини эгаларига топшириш маросимида "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси С.Хурсандов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлинмаси раиси Н.Алиевлар ҳам мамлакатимизда инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, амалга оширилаётган ишлар саховат ва оқибат тантанасилиги, бундай эътибор одамларни янги марралар сари руҳлантириб, эртанги кунга ишончини орттиришини таъкидлашди.
Б.ШУКУРОВ.

Йўналиш: Янгиликлар, Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.