Бош Сахифа » Янгиликлар » БИЛАСИЗМИ, ЎТАЁТГАН ЙИЛДА…

 
 
 

БИЛАСИЗМИ, ЎТАЁТГАН ЙИЛДА…

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:10, курилди: 62656

0
2016 йил якунлари буйича туман маҳаллий бюджетидан жами харажатлар 160 миллиард 647 миллион 774 минг сўмни ташкил этиб, ушбу маблағларнинг 82,0 фоизи ёки 131 миллиард 770 миллион 019 минг сўми ижтимоий соҳа муассасалари харажатлари ҳиссасига тўғри келади.
***
Халқ таълими соҳаси харажатлари жорий йилда 100 миллиард 761 миллион 65 минг сўмни ташкил этади. Жумладан, таълим муассасаларида таъмирлаш ва куз қиш мавсумига тайёрлаш харажатларига 1 миллиард 304 миллион 700 минг сўм маблағ йўналтирилди. Бундан ташқари муассасалар 952 миллион, 358 минг сўмлик мебель ва офис жиҳозлари, компьютер ва бошқа техникалар билан таъминланди.
***
Манзилли дастур асосида тумандаги 59-мактабгача таълим муассасасининг биноси мукаммал таъмирланди ва жиҳозланди. Ушбу тадбирларга 590 миллион сўм маблағ ажратилди.
***
2016 йилда туман маҳаллий бюджетидан соғ¬лиқни сақлаш учун кўзда тутилган 30 миллиард 378 миллион 998 минг сўм ўз вақтида тўлиқ молиялаштирилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш муассасаларини дори-дармон воситалари билан таъминлаш учун 783 миллион 916 минг сўм, тиббиёт соҳасига зарур бўлган мебель ва офис жиҳозлари, тиббий буюмлар ва асбоблар билан таъминлаш учун 209 миллион 123 минг сўм маблағ сарфланди.
***
Тиббиёт муассасаларига 657 миллион 877 минг сўм ажратилиб, режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди.
***
"Пахтачи" ҚВП биносини тўлиқ таъмирланишига232 миллион сўм ажратилган.
***
2016 йилда қишлоқ аҳоли пункти кўчалари ва хўжаликлараро автомобиль йўллари, шаҳар типидаги посёлка ва туман марказидаги ички йўлларни манзилий рўйхат бўйича таъмирлаш ишларига жами 1миллиард 14 миллион 55 минг сўм ажратилиб, туман бўйича жами 11,1 километр йўллар тўлиқ таъмирланди.
***
Туман ободонлаштириш бошқармасининг моддий техника базасини ривожлантириш учун жорий йилда махсус техникалар харид қилиш мақсадида жами 545 миллион сўм ажратилди ва график бўйича жами 2 та махсус техника олиб келинди.

"Агробанк" АТБ туман бўлими филиалида жами 23219 дона банк пластик карталари муомалага чиқарилган бўлса, шундан 20123 дона онлайн ва 3096 дона офлайн (дует) банк пластик карталаридир. Бюджет ташкилотларида ишловчиларга 15683 дона, пенсионерларга 2903 дона ва 4633 дона, бош¬қа ташкилотларда ишловчи ходимларга берилган.
***
Бюджет ташкилотлари ходимларининг пластик карталарига 11 ой давомида 80 859 миллион сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўтказилган. 2015 йил даврига нисбатан 117,6 фоиз ортиқ маблағ ўтказилди. Пенсионерларга эса 5 223 миллион сўм ва 6 431 миллион сўм бошқа ташкилотларда ишловчи ходимларнинг пластик карта ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.
***
"Агробанк" АТБ туман бўлими филиалига 11 ой давомида 21 456 миллион сўм нақд пул тушган. Шундан 16 720 миллион сўм ёки 86 фоизи ижтимоий тўловларга, қишлоқ хўжалиги (пахта теримида қатнашган теримчиларга) соҳасига эса 8 214 миллион сўм ва бошқа ташкилотларга 1 020 миллион сўм нақд пул шаклида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун берилган.
***
"Агробанк" АТБ туман бўлими филиали томонидан 209 дона тўлов терминаллари савдо ва пуллик хизмат шохобчаларига ўрнатилган.
***
2017 йилда "Аҳоли банд¬лигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш" давлат дастурига асосан, 5017 та янги иш ўринлари яратилади.

ЯНГИ ЙИЛНИ ЯХШИ КАЙФИЯТДА КУТИБ ОЛИНГ

Янги йил байрамини тинч ва осуда ўтиши барчамиз учун муҳим. Шундай экан, бозор ва дўконларда пиротехника воситалари сотилишининг олдини олиш зарур. Пиротехника воситалари ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида фарзандларга тушунчалар беришни унутманг!
***
Оиласи, фарзандлари даврасида байрамни яхши кайфиятда нишонлаш истагида ўтирган барча уй бекаларига алоҳида врач маслаҳати:
- Ботулизмдан сақланиш учун уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини асло дастурхонга қўй¬манг. Акс ҳолда, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига хавф туғдирасиз. Ботулизм баъзи ҳолларда ўлим билан тугашини асло унутманг!
***
Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида 2016 йилнинг 21 декабридан, 2017 йилнинг 10 январига қадар "Ёшлар боғи" ҳамда Гўзалкент қўрғонидаги "Амфитеатр"да безатилган арча атрофида, қорбобо ва қорқиз иштирокида болалар учун эртак қаҳрамонлари, театрлаштирилган томошалар намойиш этилади.
Дилларга хушнудлик улашаётган ушбу томошаларга марҳамат.
***
Янги йил дастурхони тўкинлигини таъминлаш учун Жума шаҳри ва деҳқон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилган. Унда сахавотли фермер хўжаликлари барча турдаги маҳсулотларни харидорга маъқул бўлган нархларда сотишмоқда.
***
Ўтаётган йилда Гўзалкент қўрғонида 960 ўринли замонавий ўйингоҳ, ФҲДЁ биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.