Бош Сахифа » Янгиликлар » ҚИСҚА САТРЛАРДА

 
 
 

ҚИСҚА САТРЛАРДА

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:09, курилди: 26

0
ҚИСҚА САТРЛАРДА
28-сонли ИДУМИда ўқийман. Ҳисоблаб кўрсам, таълим муассасамиз АРМ ига аъзо бўлиб, ўтаётган йил давомида 10 та бадиий китоб ўқибман. Аммо дугонам мендан 2 та ортиқ китоб ўқибди. Аслида синфдош дўстлар ўзаро "Ким кўп китоб ўқийди?" мусобақасини ташкил этган эдик. Улардан озгина орқада қолибман. Ота-онамга бу ҳақда гап очган эдим, оилавий кутубхона ташкил этиб беришларини ваъда қилди.
Сарвиноз АҲМЕДОВА.
***
Дадам зарур юмуш билан кўчага чиққанларида албатта, китоб дўконига киришни канда қилмайди. Ҳозиргача китоб жавонимдаги китоблар сони 30 тага етди. Ахир, ўз фарзандининг келажакда етук инсон бўлишини қайси ота-она истамайди, дейсиз? Мутолаага меҳрим ошиб бораётганидан оила аъзоларим ҳам хурсанд. Чунки, китоблар фақат инсонни эзгуликка, улуғликка ундайди-ку.
Садоқат УЗОҚОВА.
***
Ҳозирда дўкон расталарида "Спенер" номли ўйинчоқ сотувга чиққан. Аммо уни нима мақсадда ишлатилиши ҳеч кимни қизиқтирмаса керак. "Ўйинчоқ-да", деб қўямиз ўзимиз ҳам. Қизиқиб сотувчидан унинг нархини сўрадим. "16 мингдан 30 минггача", дея жавоб берди. "Алламбало нарса экан, бунинг бирор фойдали томони борми?» деб сўрадим. Мен қаердан билай, сотилгани фойда, қолгани билан нима ишим бор», деди қўполлик билан. Қизиғи, баъзи оналар болаларига ўша " матоҳ"ни сотиб олиб бераяпти. Ўрнига, инсонни етукликка етаклайдиган китоб олиб беришса, мақсадга мувофиқ бўлармиди?
Сарвиноз ЎРАЛОВА.
***
Электр токи, табиий газдан тўғри фойдаланиш муҳим вазифалардан бири. Яқинда Болдир МФЙ ҳудудидаги "Қорақалпоқ - 1" қишлоғидаги хонадонлардан бирида каттагина ёнғин содир бўлди. Ёнғин сабаблари суриштирилганда, хонадон ҳовлисига ёқилган хазон эътиборсиз қолдирилган. Натижада ўт сомонхонага, сўнг ҳовли тўридаги икки хонага кўчган. Қўни-қўшнилар, туман ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёрдамида тилсиз ёв бартараф этилди. Аммо айни қиш мавсумида бу фалокат оила аъзоларига қимматга тушмадими? Шу боис, бу соҳага тегишли ташкилот мутасаддилари бу борада таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда тушунтириш ишларини кўпроқ ташкил этишлари жоиз, деб ўйлайман.
Суҳроб НОРЧАЕВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.