Бош Сахифа » Янгиликлар » СТАТИСТИК КУЗАТУВЛАР

 
 
 

СТАТИСТИК КУЗАТУВЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:43, курилди: 151

0
СТАТИСТИК КУЗАТУВЛАР

тизими янада соддалашди
Тадбиркорлик ҳаракатининг ривожланиш ҳолати, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларнинг янада тўлиқ ёритилиши статистик кузатувлар натижаларининг сифатлилиги ҳамда ишончлилиги орқали таъминланмоқда. Бинобарин, статистик кузатувлар шаклларини ва уларни тақдим этиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш давлат статистика органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг самараси ўлароқ, сўнгги йилларда статистик ҳисоботлар тизими сезиларли даражада соддалаштирилди. Давлатимиз раҳбарининг "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари бу борада муҳим омил бўлаётир. Пировардида статистик ҳисоботларни босқичма-босқич қисқартириш ҳисобига тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот юкламаси сезиларли даражада пасайтирилди. Яъни, ҳозирги кунга келиб, ҳисоботлар сони статистик ахборотларнинг тўлиқлиги ҳамда сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда, 2000 йилдагига нисбатан деярли 3 марта қисқартирилди.
Кичик тадбиркорлик субъектлари давлат статистика ҳисоботларини йилда бир маротаба тақдим этишмоқда. Йирик тадбиркорлик субъектлари учун эса илгари амал қилган 5 та ойлик ҳисобот шакллари бирлаштирилиб, ягона такомиллаштирилган давлат статистика ҳисоботи жорий этилди.
Бугунги кунда кичик бизнес субъектлари фаолияти тўғрисидаги зарур ва тезкор маълумотлар олинишида танланма кузатувлар тизими кенгайтирилгани айни муддао бўлаётир. Яъни, кичик корхоналар ҳамда микрофирмалар фаолияти ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари бўйича ўрганиб борилаяпти. Фермер хўжаликлари фаолияти юзасидан амалга оширилаётган статистик кузатувларда эса нафақат уларнинг асосий фаолияти натижалари, балки хўжаликнинг ишчи-ходимлар билан таъминланганлик даражаси, молиявий-иқтисодий ҳолати, ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳам ўрганилаётгани диққатга сазовор. Чунки олинган мазкур маълумотлар келгусида фермер хўжаликлари фаолиятини янада яхшилашда маҳаллий ва давлат бошқаруви органлари томонидан муҳим қарорлар қабул қилинишида асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар ва уларни қўллаб-қувватлаш натижасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотида уларнинг улуши 72 фоизни, хизмат кўрсатишда 54,5 фоизни, саноатда қарийб 52 фоизни ва меҳнатда банд аҳолининг 84,3 фоизини ташкил этгани, бу соҳанинг ўсиб боришидан далолат беради.
Жорий йилнинг олти ойида 1,2 минг янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосийси, савдо ва умумий овқатланиш (29,7 фоиз), саноат соҳасида (умумий сонининг 22,7 фоизи), қурилиш соҳасида (12 фоиз) ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида (9,3 фоиз) ташкил қилинди.
Давлат статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, фаолият кўрсатаётган, шунингдек, янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига тақдим этилиши лозим бўлган давлат статистика ҳисоботлари шакллари, муддатлари тўғрисида семинар-учрашувлар, "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари, оммавий ахборот воситаларида ва бошқарманинг расмий веб-сайти орқали тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Ф.НОМОЗОВ,
туман статистика бўлими бошлиғи.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.