Бош Сахифа » Янгиликлар » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

 
 
 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 10:52, курилди: 32

0
ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

* Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан «Неъматулло Шербобурлар даласи» фермер хўжалиги бошлиғи Неъматулло Ҳамзаев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.
* ЎзЛиДеп туман Кенгаши қошида "Ёш либераллар" клуби ўз фаолиятини бошлади. Клубда ўттиз кишидан иборат депутатлар тайёрлаш ҳамда ёш тадбиркорлар гуруҳи ташкил этилди.
* Туман Кенгаши депутати Дўсмурод Омонтурдиев "Ибн Сино" хусусий клиникасида беморларга яратилган қулайликлар ва талабларини ўрганиб чиқди.
* Туман бўйича қиш-баҳор мавсуми учун бозорлар, савдо ва тайёрловчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари 674 тонна картошка, 80 тонна пиёз, 82 тонна гуруч захирасини жамғариши белгиланган.
* Ободонлаштириш бошқармасида ишлайдиган ишчи ходимларга қулайлик яратиш учун 2018 йил I чоракда туман молия бўлими томонидан «ISUZU» автобуси олиш учун маблағ ажратиши кўзда тутилган.
* Жума шаҳри Сазағон МФЙ ҳудудидаги 3 та кўчага тунги ёритгичлар ўрнатиш учун 4 километр АС-25 электр симларини тортиш ва 84 дона энергия тежамкор лампаларни харид қилиш 2018 йил январь ойида мўлжаллаштирилган.
* Туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-51 "Жума шаҳар-Хончорбоғ" автомобиль йўлини 22 километрини жорий таъмирлаш 2018 йил дастурига киритилди.
* Камолот маҳалласидаги 430 та хонадонни сув билан таъминловчи ЭЦВ-6 насоси қайта таъмирланиб ишга туширилди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
Калит сўз: Хабарлар

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.