Бош Сахифа » Янгиликлар » "НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"

 
 
 

"НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 10:55, курилди: 41

0
"НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
фойдаланишга топширилди
Жума шаҳридаги "Ёшлар боғи" ҳудудида қурилган "Нуронийлар маскани" фойдаланишга топширилди."НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими С.Эргашев, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси ўринбосари И.Каримов ва бошқалар Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади."НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ" Ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. "НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
- Туманимиз марказидаги ушбу боғ ёшларнинг севимли маскани ҳисобланади, - дейди "Нуроний" жамғармаси тумани бўлими раиси С.Ҳурсанов. - Бу ер ҳамма вақт йигит-қизлар, ёш оилалар билан гавжум бўлади. "Нуронийлар маскани"нинг айнан ушбу боғда қурилгани фахрийларимизнинг ёшлар таълим-тарбияси, келажагига эътиборли бўлиб, уларга тўғри йўл кўрсатишларига кенг имконият яратади. Ўз навбатида, нуронийларимиз мажмуада мароқли ҳордиқ чиқариб, бир-бирлари билан суҳбатлашишлари, спорт билан шуғулланишлари мумкин. "НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
450 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, "Қобил Мирзо" масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилган масканда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ходимларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратилган. Кутубхона, тиббиёт хонаси, кексаларга мос спорт инвентарлари билан жиҳозланган машғулот зали эса бу ерга келадиган ёши улуғ инсонларнинг вақтини мазмунли ўтказишга ёрдам беради.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.