Бош Сахифа » Янгиликлар » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

 
 
 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:27, курилди: 46

0
ҲУДУД ХАБАРЛАРИ
* 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан 2009-2012 йилларда туғилган болалар ўртасида Самарқанд шаҳар 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт гимнастикасининг очиқ биринчилиги ўтказилди. Унда туманимизнинг 54-мактаб ўқувчилари ака-ука Шунқор ва Ҳожиакбар Мардоновлар 1-ўринни эгаллашди.
* 2005 йилда туғилган ва кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида баскетбол бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчилиги мусобақасида Самарқанд вилоят жамоси ўйинчиси Гулистон маҳалласилик Давлат Расулов 1-даражали диплом ва медаль билан тақдирланди.
* Ошиқ Ота маҳалласилик тадбиркор Тўлқин Жўрамуродов ўз ҳисобидан 130 миллион сўмга аҳолига тоза ичимлик суви иншоотини қуриб, фойдаланишга топширди.
* Тумандаги "Эркос текс-тил" МЧЖ ҚКнинг ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 2018-2021 йилларгача 120 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳа қиймати 61 миллион евро (шундан 21 миллион евро банк кредити, 40 миллион евро хорижий инвестиция).
* Туманимизда жинси мато, жинсидан тайёр кийим-кечак, янги турдаги вельвет, мебель газламалари, аралаш ва синтетик матолар ишлаб чиқариш ҳажми кенгаяди.
* Дастурга асосан, туманда йилига 560 минг тонна цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
* 2018-2019 йилларда Паст Дарғом мева-сабзавот бозоридан геппермаркет ва супермаркетлар қурилиши режалаштирилган.
* Қорабўйин қишлоғилик Шерали Раҳмонов ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун ўз маблағи ҳисобидан "Темурбек" спорт клубини ташкил этди.
* Жума шаҳри А.Темур кўчасида барпо этилган "Нуроний" жамғармасининг биноси фойдаланишга топширилиш арафасида.
* Жума шаҳри А.Темур кў¬часида янги дорихона ишга тушди.
* Жума шаҳри Нодирабегим кўчасида ҳаммом ишга тушди.
* Инвестиция дастурига асосан 12, 25, 64, 75, 107, 110-умумтаълим мактабларида капитал реконструкция, 56-мактабда капитал таъмирлаш ва 2, 36-мактабгача таълим муассасаларида капитал реконструкция ишлари бажарилиб, 7 та жойда суъний қопламали спорт майдончалари қуриб битказилди.
* Ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида туманда Қизил Ярим ой жамияти жамғармасига хайрия тўплаш ўн кунлиги ўтказилди.
* 8 нафар тумандошимиз 2017 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишдаги фаол иштироки учун "Зарафшон" ҳамда "Самаркандский вестник" газеталарига йиллик имтиёзли обуна тўғрисидаги сертификат билан тақдирланди.
* Туман тиббиёт коллежида вилоят "Китоб олами" мажмуаси томонидан ташкил этилган савдо ярмаркасида тумандошларимиз томонидан икки мингдан зиёд бадиий ва илмий китоблар харид қилинди.

Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.