Бош Сахифа » Янгиликлар » ХИЗМАТ ТУРЛАРИ кенгаймоқда

 
 
 

ХИЗМАТ ТУРЛАРИ кенгаймоқда

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:31, курилди: 19

0
ХИЗМАТ ТУРЛАРИ
кенгаймоқда

Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" марказлари орқали кўрсатилаётган 16 турдаги давлат хизматлари бугунга келиб, 22 тага ошди.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш, фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини, тиббий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини лицензиялаш, шунингдек, вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома бериш, Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома бериш, ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия бериш кабилар шулар жумласидандир. Тадбиркорлик субъектларининг қай тарзда мурожаат қилишидан қатъий назар, рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг бориши ва натижасини кузатиш ҳамда рухсатнома ва лицензиялар реестрларидан маълумот олиш имконияти яратилди. Тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек, амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси доирасида олиш имконияти яратилмоқда. Шу йўл билан "Ягона дарча" марказлари орқали қоғоз шаклида бериладиган махсус бланкалардаги рухсатнома ва лицензияларни мажбурий расмийлаштириш талаби 2018 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинади.
Юртимизда "Ягона дарча" маркази орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимдан бошқаришни ривожлантиришга қаратилган бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Бу эса барча зарур келишиш тартиб-таомилларини тадбиркорлик субъекти иштирокисиз мустақил амалга оширишда қулайлик яратади.
Хушнуд АЧИЛОВ,
"Ягона дарча" маркази
мутахассиси.
Калит сўз: Ягона дарча

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.