Бош Сахифа » Янгиликлар » ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА хонадон сигирли бўлди

 
 
 

ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА хонадон сигирли бўлди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:24, курилди: 22

0
ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА
хонадон сигирли бўлди

Чандирободлик Райҳон Ҳасанова пахта йиғим-терим мавсумининг биринчи кунларидан буён катта ҳашарда фаол иштирок этмоқда.
- Бу мавсум ҳар йилгидан мўл ҳосил яратилганлиги, теримчилар меҳнатига эътибор иш унумини оширмоқда, - деди у киши. - Ҳудуддаги барча фермер хўжаликларининг даласи бошида қозон қайнаяпти. Терим пулларининг ҳар куни берилаётгани барчани далага отлантирган. Саховатли фермерлар етиштирилган ҳосилини тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун ўз ҳисобларидан қўшиб, 1 килограмм терилган пахта учун 600 сўмгача тўлашмоқда. Бир томондан юртимиз бойлиги ҳисобланган хомашёни саранжомлаб олишдек савоб ишда иштирок этаяпмиз, бошқа тарафдан кўплаб уй бекалари, муқим иш ўрнига эга бўлмаганларга мавсум давомида 7-8 миллион сўм даромад қилиш имконияти яратилган.
Дарвоқе, бугун далаларда меҳнат қайнайди. Ҳар куни қабул масканларига йўл олаётган пахта ортилган карвонлари ана шундай инсонлар меҳнати эвазига, албатта. Райҳон Ҳасанова оиласи аъзолари билан ҳар куни 500 килограмни қоралаб, "оқ олтин" термоқда. Меҳнаткаш бу оиланинг мавсум бошидан буён улкан хирмонга қўшган ҳиссаси 6 тоннадан ошди. Терим пули кейинги 10 кунда 3 миллион сўм бўлди. Бу даромад ҳисобидан оилага соғин сигир харид қилган хонадон аъзоларининг ғайрати янада ошган. Маҳалладошларига, қолаверса, барча тумандошларга ибрат кўрсатаётганлар сафи кундан-кун ортмоқда.
***
Туманимиз пахтакорлари 19 минг 977 гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосилидан 50 минг тоннадан ориқ юксак хирмон кўтариш ниятида бор куч-ғайратлари билан теримга киришган. Мавсум бошидан отрядларга жам бўлган уюшмаган аҳоли фермерларга яқин кўмакчи.
- Ҳудудимиздаги 6 та фермер хўжаликларига елкадош бўлиб, "оқ олтин"ни йиғиштириб олишга бел боғлаганмиз, - дейди Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Норбуви Қудратова. - 250 нафар кўнгилли теримчилар саъй-ҳаракатлари билан ҳар куни 20 - 22 тонна пахта териб, қабулгоҳларга жўнатаяпмиз. Бир кунда 130-140 килограмм пахта тераётган Мафтуна Шодиева, Адиба Саъдинова, Санобар Тошиева, Барчиной Тўхтаева, Мақсуда Қобилова сингари илғорларимиз бошқаларга ўрнак бўлаяпти. Уларни руҳлантириш, рағбатлантириш мақсадида сов¬ғалар ташкиллаштираяпмиз. Қишлоғимиз аҳли меҳнаткаш. Мавсум бошланди дегунча, имкон қадар оила аъзолари билан теримга отланади. Масалан, Роҳила Пардаева, Шаҳноза Жўраева каби аёлларимиз келин, қизлари билан биргаликда ҳар куни 350-380 килограмм пахта териб, оила бюджетига 160-180 минг сўм даромад киритаяпти.
- Маҳалладошларнинг кўмаги билан 21 гектарлик пахтазор ҳосилини йиғиштириб, биринчилар қаторида шартномадаги 54 тонна 600 килограмм режани уддаладик, - дейди "Анваржон ККД" фермер хўжалиги раиси Шодмон Абдураҳмонов. - Биринчи теримдаёқ гектарига 25-26 центнердан ҳосил бераётган ғўза майдонларимизнинг чўғи баланд. Худо хоҳласа, мавсум охригача ҳосилдорлик 40 центнерга етади.
Гули ПОШША.

ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА хонадон сигирли бўлди















***
Пахта далаларида йиғим-терим қизғин паллада. Миллий бойлигимиз бўлган "оқ олтин"ни ёғин-сочинга қолдирмай йиғиштириб олишда боғоналиликлар ҳам жонбозлик кўрсатиб, меҳнат қилмоқда.
- Мавжуд иккита отрядда 130 нафар теримчи пахта ҳосилини нест-нобут қилмай йиғиштириб олишда қатнашаяпти, - дейди Боғонали МФЙ раиси Ориф Худоёров. - Венера Парпиева, Замира Зиётова, Зилола Обрўева, Гул¬,ҳаё Боймирова, Наргиза Дўстова, Моҳира Абдумўминова, Шарбат Мўминова, Мадина Норбоева, Дилдора Файзуллаева, Гуллола Жўраева, Райҳон Абдураимова каби чевар ғайрат-шижоат туфайли кунига 7-8 тонналик улуш билан мамлакатимиз улкан пахта хирмони юксалишига ҳисса қўшаяпмиз.
- Ёшим 70 да, - деди белига этак тақиб завқ билан пахта тераётган отахон Эшмурод Абдумуродов. - Эгатларда оппоқ очилиб ётган пахталарни кўриб, ғайратимга ғайрат қўшилди. Қолаверса, оқ мавсумнинг катта ҳашарида кексаман деб уйда ўтиришни эп кўрмадим. Кунига 70 килограмдан пахта тераяпман. Юрт бойлиги -барчамизники. Бунинг учун ҳаммамиз сидқидилдан жон куйдиришимиз керак.

Г.МУСТАФОЕВА.

Йўналиш: Янгиликлар, Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.