Бош Сахифа » Янгиликлар » ЁНҒИНДАН ОГОҲ БЎЛ, ҚУРУВЧИ тадбирлари ўтказиляпти

 
 
 

ЁНҒИНДАН ОГОҲ БЎЛ, ҚУРУВЧИ тадбирлари ўтказиляпти

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:27, курилди: 114

0
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 385 та давлат тасарруфидаги, 22 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 273 та корхона-ташкилотларда профилактик назорат ўтказилиб, мазкур идоралар раҳбарга ёзма кўрсатмалар, тавсияномалар тақдим этилди. Шунингдек, 79 та кўп қаватли уй, аҳоли уй-жойларнинг ёнғинга қарши ҳолат ўрганилди ва "тилсиз ёв" исканжасига тушиб қолмаслик ҳақида суҳбатлар, тушунтиришлар олиб борилди.
Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ҳудудда 41 та ёнғин содир бўлди. Бу фалокатлар оқибатида 1 миллиард 896 миллион 556 минг 202 сўм миқдорда моддий зарар кўрилди. Мустақиллик байрами арафасида аҳоли гавжум, яъни байрам тантаналари бўладиган жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун профилактик тадбирлар ўтказилди. Янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган ҳамда қайта таъмирланаётган объектлар учун ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни ҳаракатдаги норматив ҳужжатлар талабларига мослиги ўрганилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги самарадорлигини ошириш мақсадида меъёрий-техник экспертиза йўналишида "Ёнғиндан огоҳ бўл, қурувчи" тадбири давом этмоқда. Якка тартибда қурилаётган уй-жой лойиҳаларида ёнғин хавфсизлигига оид тегишли маълумотлар акс этиши бўйича маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
И.АБДУЛЛАЕВ,
туман ИИБ ЁХБ бошлиғи майор,
А.МУҲАММАДИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ 4-курс курсанти.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.