Бош Сахифа » Янгиликлар » СТАТИСТИКА: ҚАРОРДАН СЎНГ ТИЗИМДА НИМА ЎЗГАРАДИ?

 
 
 

СТАТИСТИКА: ҚАРОРДАН СЎНГ ТИЗИМДА НИМА ЎЗГАРАДИ?

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:23, курилди: 124

0
Мазкур қарор асосида 2017-2021 йилларда давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Унга кўра, макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражаларда ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қамраб олишни кенгайтиришга қаратилган статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашда замонавий усуллар тадбиқ этилиб, статистик кузатувлар тизими халқаро амалиётга мослаштирилади.
Маҳаллий ва хорижий фойдаланувчилар учун статистик ахборотларнинг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралиги таъминланади, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари ва материаллари хорижий статистик тўпламларда чоп этилиб, халқаро статистик ташкилотлар билан ҳамкорлик кенг миқёсда йўлга қўйилади.
Субъектларга ишончли давлат статистика ҳисоботларини тақдим этишда кўмаклашиш ва статистик назоратни амалга оширишнинг замонавий усулларини жорий этиш асосий вазифамизга айланади.
Шунингдек, статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, етказиш ва тарқатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, маълумотлар билан ишлаш жараёнида автоматлаштириш даражаси чуқурлаштирилиб статистик маълумотларнинг ягона банки шакллантирилади. Мамлакатнинг илмий ва таълим муассасалари ҳамда хорижий статистика ташкилотлари билан ҳамкорликда, статистика соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишлар тизимли равишда ташкил этилади.
Бундан ташқари, танланма статистик кузатувлар ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли сўровларини сифатли амалга ошириш, корхона-ташкилотларнинг ягона давлат регистрида юридик шахсларни тўлиқ ҳисобга олишни таъминлаш ва улар фаолиятидаги ўзгаришлар доимий мониторинг қилиб борилади. Давлат статистикасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва статистик маълумотларни тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш учун хҳжалик юритувчи субъектлар билан янада самарали ҳамкорлик тизими йўлга қўйилади. Ҳудудларни ривожланишини тизимли таҳлил қилиш бўйича бошқа ҳудудий бошқарув органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилади.
Ф.НАМОЗОВ,
туман статистика бўлими бошлиғи.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.