Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"

Муаллиф: Admin дан 1-12-2017, 10:55, кўрилди: 14

"НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
фойдаланишга топширилди

Жума шаҳридаги "Ёшлар боғи" ҳудудида қурилган "Нуронийлар маскани" фойдаланишга топширилди."НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими С.Эргашев, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси ўринбосари И.Каримов ва бошқалар Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади."НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ""НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ" Ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. "НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ"

Йўналиш: Янгиликлар

 

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:27, кўрилди: 18

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ
* 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан 2009-2012 йилларда туғилган болалар ўртасида Самарқанд шаҳар 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт гимнастикасининг очиқ биринчилиги ўтказилди. Унда туманимизнинг 54-мактаб ўқувчилари ака-ука Шунқор ва Ҳожиакбар Мардоновлар 1-ўринни эгаллашди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХИЗМАТ ТУРЛАРИ кенгаймоқда

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:31, кўрилди: 92

Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" марказлари орқали кўрсатилаётган 16 турдаги давлат хизматлари бугунга келиб, 22 тага ошди.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш, фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини, тиббий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини лицензиялаш, шунингдек, вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома бериш, Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома бериш, ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия бериш кабилар шулар жумласидандир.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА хонадон сигирли бўлди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:24, кўрилди: 87

Чандирободлик Райҳон Ҳасанова пахта йиғим-терим мавсумининг биринчи кунларидан буён катта ҳашарда фаол иштирок этмоқда.
- Бу мавсум ҳар йилгидан мўл ҳосил яратилганлиги, теримчилар меҳнатига эътибор иш унумини оширмоқда, - деди у киши. - Ҳудуддаги барча фермер хўжаликларининг даласи бошида қозон қайнаяпти. Терим пулларининг ҳар куни берилаётгани барчани далага отлантирган. Саховатли фермерлар етиштирилган ҳосилини тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун ўз ҳисобларидан қўшиб, 1 килограмм терилган пахта учун 600 сўмгача тўлашмоқда.
ТЕРИМ ПУЛИ ЭВАЗИГА хонадон сигирли бўлди

Йўналиш: Янгиликлар, Жамият ва ҳаёт

 

ЭШИТДИНГИЗМИ?

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:17, кўрилди: 33

* 1 октябрдан бошлаб 1 килограмм қўлда терилган пахтага 500 сўмдан тўланмоқда. Кунига 100 килограмдан ошириб терганларга 1 килограмм пахта ёғи, 2 килограмм шакар бепул бериладиган бўлди.
* Тумандаги аксарият фермер хўжаликларининг бир гектар ғўза майдонидан 30 центнердан ортиқ пахта биринчи теримданоқ саранжомлаб олинмоқда.

Йўналиш: Янгиликлар, Жамият ва ҳаёт

 

ЁНҒИНДАН ОГОҲ БЎЛ, ҚУРУВЧИ тадбирлари ўтказиляпти

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:27, кўрилди: 91

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 385 та давлат тасарруфидаги, 22 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 273 та корхона-ташкилотларда профилактик назорат ўтказилиб, мазкур идоралар раҳбарга ёзма кўрсатмалар, тавсияномалар тақдим этилди. Шунингдек, 79 та кўп қаватли уй, аҳоли уй-жойларнинг ёнғинга қарши ҳолат ўрганилди ва "тилсиз ёв" исканжасига тушиб қолмаслик ҳақида суҳбатлар, тушунтиришлар олиб борилди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

СТАТИСТИКА: ҚАРОРДАН СЎНГ ТИЗИМДА НИМА ЎЗГАРАДИ?

Муаллиф: Admin дан 26-08-2017, 15:23, кўрилди: 95

2017 йил 31 июлда Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари ўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЁШЛАР КЕЛАЖАК БЎНЁДКОРИ шиори остида семинар-тренинг

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 11:35, кўрилди: 638

Яқинда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман тиббиёт бирлашмаси, хотин-қизлар қумитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан "Ёшлар - келажак бунёдкори" шиори остида семинар-тренинг бўлиб ўтда.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЭРТАГА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАЙДИ ФАКТ ВА РАҚАМЛАР

Муаллиф: Admin дан 22-08-2017, 10:57, кўрилди: 595

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфида 124 та умумтаълим мактабларида 5121 нафар педагог 52201 нафар ёш авлодга таълим-тарбия бериб келмоқда. Шулардан 3701 нафари олий, 1420 ўрта-махсус маълумотлга эга.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 09:54, кўрилди: 98

ХАБАРЛАР
"Барид Пандус" масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш эвазига йилига 20 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Натижада 4 нафар янги иш ўринлари яратилади.
***
"Соли бобо" фермер хўжалиги қошида пайпоқ, тикувчилик, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мустақиллик байрамига туҳфа бўлади. Мазкур цехларда 19 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланади.
***
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янги техник ва технологик жиҳатдан янгилаш инвес¬тиция лойиҳаларини амалга ошириш эвазига 219 та янги иш ўрни яратилади.
***

Йўналиш: Янгиликлар

 
Орқага Олдинга