Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 09:54, кўрилди: 8

ХАБАРЛАР
"Барид Пандус" масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш эвазига йилига 20 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Натижада 4 нафар янги иш ўринлари яратилади.
***
"Соли бобо" фермер хўжалиги қошида пайпоқ, тикувчилик, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мустақиллик байрамига туҳфа бўлади. Мазкур цехларда 19 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланади.
***
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янги техник ва технологик жиҳатдан янгилаш инвес¬тиция лойиҳаларини амалга ошириш эвазига 219 та янги иш ўрни яратилади.
***

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:46, кўрилди: 16

ХАБАРЛАР
* 27 июлъ куни Жума шаҳридаги "Истиқбол" тадбирлар масканида Биринчи Президентимиз руҳи покларига атаб эҳсон оши тортилди.
* "Шарқ тароналари" XI халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича катта тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда.
* Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ёшлар сиёсат, ижтимоий соҳалар, маданий-маърифий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари А.Мўҳиддинов, ИИБ бошлиғи И.Қодиров, ТТБ бошлиғи Б.Мейлиевларнинг ахборотлари ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.
* Сазағон маҳалласи биносининг биринчи қаватида маиший-хизмат ва савдо дўкони ишга тушди. Аҳолига хизмат кўрсатишни бошлаган мазкур объектда 4 та янги иш ўрни яратилди.
* Илм қишлоғида оилавий поликлиника қошида ташкил этилган "Тез тиббий ёрдам" хизматидан аҳоли мамнун. Назорат тартибидаги чақирувга Илмдан Меҳнат маҳалласигача 10 минутда етиб келган шифокорлар беморга керакли барча муолажаларни қўллашга шай эканлигини амалда исботлади.
Бироқ, "ёлғон чақирув"лар ҳам борлиги айни бемор шифокор ёрдамига муҳтож пайти сарсонгарчиликларга сабаб бўлмоқда. "Ёлғон чақирув" телефон қўнғироқлари юзасидан ИИБ ходимлари суриштирув олиб боришяпти.
* Жума шаҳрининг марказий кўчаларига бу йил асфалът қопламалари қулай об-ҳаво шароитида ётқизилмоқда. Ҳар гал йўлларга кунлар совиб, ёмғир аралаш қопланган асфалът бир йил ўтмай титилиб кетарди. Ҳар қалай йўлсозлар бу сафар маблағни ҳавога совурмаяпти.
* Бозордаги нарх-наво барчага қизиқ. Туман бозорларида гўшт - 34 минг сўм. Картошка 3-4 минг, пиёз 3-4 минг сўмдан пасаймади.
* Хончорбоғ маҳалласилик тадбиркор Зафар Рўзибоев томонидан ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун сунъий қопламали стадион, ҳаммом ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилишини режалаштирган. Тадбиркорнинг айтишича, ҳозирда банкдан кредит расмийлаштирмоқда. Объектни 15 сентябрдан қурилиши бошланади.

Қ.ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХАБАРСИЗ ҚОЛМАНГ!

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 09:45, кўрилди: 15

ХАБАРСИЗ ҚОЛМАНГ!
Август ойида
Туман ҳокими ва ўринбосарларининг тасдиқланган жадвал асосидаги сайёр қабуллари давом этмоқда. Жисмоний ва юридик шахслар билан учрашувлар август ойида қуйидаги манзилларга режалаштирилган:
Туман ҳокими С.Эргашев - 2 август куни Фурқат маҳалласи аҳли билан 19-мактаб биносида сайёр қабул ўтказади.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев - 9 августда Камолот маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашуви белгиланган.
Туман ҳокимининг коммунал соҳа, қурилиш, коммуникация масалалари бўйича ўринбосари Ш.Одилов билан 16 августда Учтепа маҳалласи фуқароларининг муаммолари бўйича 91-мактаб биносида савол-жавоблар белгиланган.
Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари З.Эшмуродова билан кутилаётган учрашув санаси 23 август. 15-мактаб биносида ташкил этиладиган сайёр қабулда Истиқлол маҳалласи аҳлининг тўпланиб қолган муаммоларига ечим ҳамкорликда топилади.

Йўналиш: Янгиликлар

 

НАВБАТДАГИ МАШFУЛОТ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:51, кўрилди: 39



НАВБАТДАГИ МАШFУЛОТ
29 июнь куни "Истеъдод" жамоатчи мухбирлар мактаби аъзолари иштирокида "Бола тарбиясида оила кутубхонасининг ўрни" мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотни Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, "Шуҳрат" медали соҳиби, газетанинг фаол жамоатчи мухбири Туроб Ҳайдаров олиб борди. Мавзу қизғин баҳс, таклиф ва мулоҳазалар бой бўлди.

Йўналиш: Янгиликлар, Маърифат ва Маданият

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:23, кўрилди: 61

* Рамазон ойида "Истиқбол" маънавий-маърифий тадбирлар масканида туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида мустақиллигимиз асосчиси И.Каримов руҳи пок-лари ҳаққига ифторлик маросими ўтказилди. Рўзадорлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари жам бўлган тадбирда Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

"КИТОБ – ТАФАККУРНИНГ СИНМАС ҚАНОТИ"

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:12, кўрилди: 72

"КИТОБ – ТАФАККУРНИНГ СИНМАС ҚАНОТИ"
лойиҳаси учун грант ажратилди

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан "Мамлакатда рўй бераётган ислоҳотларнинг аниқ натижалари тўғрисида миллий ва хорижий аудиториялар хабардорлигини ошириш, сўз эркинлигини ва ахборот олишни, ОАВни янада либераллаштиришга кўмаклашиш" мавзусида эълон қилинган Давлат грантларининг "Ёшлар тўғрисидаги давлат сиёсатини амалга оширилиши, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирлари, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш борасида материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш" номинациясида ўз лойиҳаси билан таҳририятимиз ҳам иштирок этди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯ

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:31, кўрилди: 86

ТАЪСИС КОНФЕРЕНЦИЯ
Шу йил 25 май куни Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси туман бўлимининг таъсис конференцияси бўлди. Унда уюшма вилоят бўлимининг раис ўринбосари Мусо Ғуломов янги ташкилотнинг мақсади, вазифалари хусусида иштирокчиларга тушунча берди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:10, кўрилди: 60


ХАБАРЛАР
* 2017-2018 йилларда республикамиздаги 2 минг 420 та мактабгача таълим муассасасида ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан сараланган эллик номдаги асарни жамлаган кичик кутубхоналар ташкил этилади.
* Тумананимиз ҳудудида жойлашган 150 га яқин тарихий қўрғон, тепалик ва масжидлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабридаги "Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан рўйхатга киритилган.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:11, кўрилди: 71

ХАБАРЛАР
Янги лойиҳага кўра, Самарқанд шаҳридаги Гулобод кўчаси кенгайтирилиб Самарқанд кўчаси билан туташтирилади. Самарқанд шаҳридаги транспорт тиғизлигини бартараф этиш мақсадида Мирзо Улуғбек ва Гагарин ҳамда Рудакий ва Бўстонсарой кўчалари орасида иккита йўл ўтказгич қурилади.
***
Терминал, назорат-касса машиналарисиз фаолият юритаётган ҳамда нархларни сунъий оширган ва нақд пул тушумини тўлиқ ҳажмда инкассация қилмаётган тадбиркорлик субъектлари энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жаримага тортилади. Бу борада туман солиқ инспекцияси доимий равишда текширувларни ўтказиб боради.

Йўналиш: Янгиликлар

 

КЎП ҚАВАТЛИ ЗАМОНАВИЙ УЙ

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 17:06, кўрилди: 81

КЎП ҚАВАТЛИ ЗАМОНАВИЙ УЙ
қурилиши бошланди
Намунавий уй-жойлар барпо этилиши дастури доирасида Жума шаҳри марказида илк замонавий телекоммуникация ва коммунал тизимга эга 5 қаватли уйнинг қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 4 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. КЎП ҚАВАТЛИ ЗАМОНАВИЙ УЙ
Мазкур уйнинг қурилиши учун 50 сотих майдон "Жума деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудидан ажратилган. 152 хонадонга мўлжалланган турар-жойнинг биринчи қаватида маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўконлари ташкил этилади. Бундан ташқари, кўп қаватли уйнинг ертўла қисми махсус ишлаб чиқариш мажмуини ташкил этиш режалаштирилган.
КЎП ҚАВАТЛИ ЗАМОНАВИЙ УЙ

Йўналиш: Янгиликлар

 
Орқага Олдинга