» » БОБУР ШЕЪРИЯТИДАГИ БАДИИЙ САНЪАТЛАР

МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

БОБУР ШЕЪРИЯТИДАГИ БАДИИЙ САНЪАТЛАР

БОБУР ШЕЪРИЯТИДАГИ БАДИИЙ САНЪАТЛАР
Бобур шеъриятининг ҳар бир байти мулоҳазали китобхон учун ўзига хос мушоҳадага айланади. Мумтоз шоир ўқувчидан ҳар бир сўзга, сўзларнинг ўзаро муносабатларига эътибор беришни маъно тавоети, уйғунлиги ва ранг-баранглигини идрок этишни талаб қилади. Чунончи, қуйидаги байтнинг бадиия-тига назар ташлайлик.
Оғзию икки зулфи қадди бўлмаса манга,
Райҳону сарви ғунча кўрардин малолдур.
Биринчи мисрада таносиб санъати воқе бўлган. Шоир инсон аъзолари юзасидан ўзаро алоқадор сўзларни тизган. Иккинчи мисрада ҳам боққа алоқадор сўзлар тузилган.
Энди биринчи мисрада тизилган сўзларнинг ҳар бирига шоир иккинчи мисрада биттадан ўхшатиш топиб келтиришни лозим кўрганки, бу лаф ва нашр санъати бўлади. Бу санъат ташбеҳи изнор (зимдан ўхшатиш) усули орқали бунёд этилган. Яъни, оғиз - ғунчага, зулф - райҳонга, қад - сарвга ўхшатилган. Қолаверса, ҳар бир мисрада таъдид санъати кузатилади.
Бобур байтда жуда бир юксак шеър санъатини қўлламоқда. Бунда лаф ва нашр санъати парда вазифасини ўтамоқда. Бу жозибали ва ҳар қандай олимни доғда қолдирадиган ва топган киши "Кашфиёт қилдим", деб ҳузур қиладиган истиғрож санъатидир.
Истиғрожнинг икки хили бор. Шоир ҳарфларни номларини номлаб, улар йиғиндисидан бирор сўз ясаса-истиғрож санъатининг намунаси бўлади.
Чунончи:
Қаддинг чу алиф, қошинг эрур ёй,
Десам не ажаб, агар сени ой?!
Биринчи мисрадаги алф ва ёй ҳарфлари йиғиндисидан иккинчи мисрада ой сўзи ясалгандир. Истиғрожнинг энг қийин ва кашфиёт даражасидагиси иккинчи хили бўлиб, унинг таърифи қуйидагича. Шоир байтда ҳарфларни номламай, фақат ўқувчи идроки, тажрибасига суяниб назарда тутилган ҳарфлардан сўз ясаса ҳам истиғрож санъати бўладики, бу риёзий истиғрож дейилади. Олдинги келтирилган Бобур байтида риёзий машаққатли истиғрож қўлланилган. Ўша байтдан чинакам олимона ва шоирона маҳорат лаззатини оламан, деган китобхон байтдаги оғиз-эски ёзувдаги мимга ўхшаши, зулф-ломга, қад эса алифга ўхшаши, ҳосиласидан малол сўзи чиқиши, Бобур риёзий истиғрож санъатини қўллаб, ёрининг оғзи, икки зулф ва қаддидан малол сўзини ясаганлигини англаш керак. Энди Бобурнинг қуйидаги байтига ҳам таҳлилий назар ташлайлик.
Сендек манга бир ёри жафокор топилса,
Мендек санга бир ёри вафодор топилмас.
Байтдаги сўзлар тизилишида остки-устки сафлар уйғунлиги, нафосатига диққат қаратайлик. Устунма-устун турган сўзларнинг ҳаммаси ўзаро оҳангдошдир. Бу оҳангдошлик сўзларнинг радифдошлиги, қофиядошлиги ва ана шу хусусияти унда тарсе санъати қўлланилганини кўрсатади. Тарсе сўзи нарсага жавоҳир қадаб зийнатлаш, деган маънони билдиради.
Умуман олганда, Бобур ижоди улкан хазина. Биз фақат уни ўрганмоғимиз даркор.

Сарвиноз ШОДМОНОВА,
28-ИДУМИ ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Бобурхонлик

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56