» » ЁРУҒ КЕЛАЖАК инновацион ривожланишга боғлиқ

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ЁРУҒ КЕЛАЖАК инновацион ривожланишга боғлиқ

Мамлакатимизда ҳар куни улкан янгилик ва ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу тараққиёт суръатлари ва натижадорлиги ортиб бораётганлигини кўрсатади.
Ислоҳот ва янгиланишлар аниқ мақсадга - мамлакат ривожини янги босқичга олиб чиқиш, халқ фаровонлигини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли. Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатномасида 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди. Бу борадаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди. Йил дастури билан танишар эканмиз, барча соҳаларни янги ғоялар, демократик ўзгаришлар асосида янги босқичга кўтаришга қаратилгани барчани қувонтиради. Бундай ўзгариш ва иқтисодий-ижтимоий ҳам маънавий жиҳатдан ҳар бир ватандошимизга катта имкониятлар беради. Олийгоҳимизда мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар бўйича етарли маълумотлар олдик. Олган билимларимни қишлоғимиз ёшлари билан ўртоқлашиш мақсадида 16-мактаб ўқувчилари, Кичик Найманча маҳалласи уюшмаган ёшлари билан учрашувлар ўтказдим. Ўзаро мулоқотларда уларнинг Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантиришга доир Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши бўйича белгиланган вазифалар юзасидан мукаммал ахборотга эга эканлиги мени қувонтирди.

Самариддин АВҒОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техника
институти, 3-босқич курсанти.
скачать dle 11.3
Калит сўз Миллий гвардия

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56