» » БЕБАҲО МАЪНАВИЙ ХАЗИНА

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

БЕБАҲО МАЪНАВИЙ ХАЗИНА

Шу кунларда улуғ аждодларимиз - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана муносабати билан адабий-бадиий кечалар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Хусусан, тумандаги 23-МТМда 14 февраль - Мирзо Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишлаб "Бобурхонлик" адабий-бадиий кечаси ўтказилди. Ушбу тадбир ёш авлодни улуғ бобомизнинг эзгу тушунчалар теран мушоҳада этилган бебаҳо асарларидан баҳраманд қилиш, шу орқали уларнинг тафаккур ва маънавияти, бадиий-эстетик маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур битган ўлмас асарларнинг жаҳон адабиётидаги юксак мақоми, ёшлар тарбиясидаги беқиёс аҳамияти ҳақида фикр юритилди. Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди. Шоир шеърлари билан айтиладиган мумтоз қўшиқлар болажонлар томонидан ижро этилди.
- Бобокалонимизнинг ҳаёти фақат жангу жадаллар, тинимсиз курашлардангина иборат бўлмай, балки бетакрор ҳамда ажойиб ижод намуналари билан ҳам безалган. Биргина "Бобурнома"нинг ўзи ўрта асрларга оид энг мукаммал ва нодир асар сифатида эътироф этилганлиги ҳамда дунёнинг кўплаб тилларига ўгирилганлиги фикримизга ёрқин мисолдир, - дейди 23 МТМ мудираси Дилфуза Ишназарова.
Қ.ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Мирзо Бобур

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56