» » МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР Зиёрати

МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР Зиёрати

Пахтакор маҳалласилик 36 нафар отахону онахон ҳамда 30 нафар йигит-қиз қадимий шаҳар Бухорога саёҳатдан қайтишди.
- Ички туризмга эътибор туфайли набираларимизни ҳам зиёратга олиб бориш имконияти кўнгилдаги гап бўлди, - дейди саёҳатчи отахонлардан бири. - Қадим обидаларимиз, ҳатто чет эллик меҳмонларни ўзига чорлаётган тарихий мажмуалар миллий қадриятларимиз, ўзлигимиз, маданий-маънавий меросимизнинг юксак намунаси эканлиги ёшларда ҳам катта таассурот уйғотди.
Саёҳат давомида Бухоронинг фахрига айланган Лаби Ҳовуз, Насриддин Афанди, ҳар тўрт фаслда ўз рангини ўзгартириб турадиган, тилла суви билан нақш берилган обидани зиёрат қилиш бирга, уларга оид кўпгина тарихий маълумотларга эга бўлдик. Катта таассуротлар билан қайтарканмиз, мўъжизакор ўлкамизга меҳр-муҳаббат, садоқат ҳисси янада ошди.

Мухлиса БЎЛТАКОВА.
"Истеъдод" клуби аъзоси.
***
Нуронийларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиш ҳам инсонпарварлик, миллий қадриятларимизнинг кўринишидир. Чунки кексалар дуоси доимо қалбларга нурафшонлик, оилаларга ободлик, элга тинчлик бахш этишда қанотдир. Яқинда фаолларимиз ҳомийлигида маҳалладошларимиздан 35 нафар нуроний отахону онахонларнинг Самарқанд шаҳридаги зиёратгоҳлар ҳамда Имом ал-Бухорий мажмуасига саёҳати уюштирилди.
- Зиёрат инсон кўнглини поклайди, - дейди оқсоқол Й.Бойназаров. - Биз кексаларга бўлган эътибордан бошимиз кўкка етди. Миллатимиз кўркига айланган тарихий обидаларимиз, маънавий бойликларимиз қадр-қимматини ёшларимиз онгига сингдириб бориш бурчимиз.
Зиёратни кўтаринки руҳда ташкил этган фаоллар кексалар дуосини олишди.
Дилбар БОБОНАЗАРОВА,
Галатут МФЙ маслаҳатчиси.


скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56