» » МЕҲР ТАФТИ

МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

МЕҲР ТАФТИ

Юртимизнинг барча гўшаларида неча минг йиллик тарихга эга, шарқона янги йил "Наврўз" шукуҳи кезмоқда.
Қадимда Наврўз кеча билан кундуз тенглиги, йилнинг бошланиши, зироатчилик мавсумининг аввали ҳисобланган. Асрлар оша бу байрамнинг фазилатлари ортиб, у чинакам шодлик, бағрикенглик айёмига айланди. Халқнинг маънавий қиёфаси урф-одатлари, хусусан, миллий байрамларида акс этади. Шундай экан, Наврўз халқимизнинг миллий менталитети, борлиққа, бутун оламга, инсониятга бўлган муносабатини кўрсатувчи муборак айёмдир.
Наврўзнинг одамларни меҳр-оқибатли бўлишга чорловчи энг яхши хислати бир-биридан аразлаган оға-ини, жигар, ёр-биродарлар ўртасидаги гина-кудратни кўтариш, иноқликни қайтаришга қодирлигида. Шунингдек, бу улуғ байрам кунлари қариялар, ёлғиз кексалар, етим-есир, меҳр-мурувватга муҳтож инсонлар, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларга ёрдам қўлини чўзиш аждодларимиз азалий қадриятларидан. Наврўз айёми муносабати билан мактабимизда ўқийдиган 2 нафар кам таъминланган оила фарзандларига ҳомийлар томонидан совға-салом ташкил этилди. Маҳалламиздаги 3 нафар жисмоний имконияти чекланган кишиларга китоб ва ширинликлар совға қилдик. Юқори синф ўқувчилари билан биргаликда қаровчиси йўқ, ёлғиз яшайдиган кексалар ҳолидан хабар олдик. Йигитлар хонадон эгаларининг томорқасини экинга тайёрлаш, дарахтларини оқлаш, қизлар эса дераза ойналарини артиш, уй ва ҳовлиларни супуриш каби юмушларига кўмаклашди. Бу ташаббус қулоч ёзиб, Эски Жума маҳалламиз саховатпеша ҳомийлари кам таъминланган оилаларга эзгулик қўлларини чўзишаётир.

Нодира НУРМЎМИНОВА,
Қ.ЗИЁТОВ фото лавҳаси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Наврўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56