Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ТЎҚБОЙ ҚИШЛОҚЛАРИДА ИШБИЛАРМОНЛАР, ТАДБИРКОРЛАР КЎП

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:24, кўрилди: 335

4970 нафар аҳоли истиқомат қилаётган тўқбойликларнинг аксарияти тадбиркор, ишбилармон, чорвадору-балиқчиликнинг ҳадисини олишган. Музаффар Дониёров оқсоқоллигида аҳиллик билан умргузаронлик қилаётган ҳудуд аҳлининг яшаш тарзи ҳавас қилгулик.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЯРМАРКАЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШАЯПТИ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:18, кўрилди: 461

Аҳолининг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари тумандошларимизга байрамона кайфият улашмоқда.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ТОМОРҚАДАН ТОПГАНИ КЎП ОРЗУ НИЯТЛАР ИЖОБАТИ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:08, кўрилди: 341

Тинчлик маҳалласидаги "Меҳрожжон ризқ-рўзи" хусусий корхонаси фаолияти билан бир йил бурун газетхонларни таништирган эдик. Вақт шитоб билан ўтаяпти. Жойларда ҳар куни, ҳар ой турфа ўзгаришлар юз бермоқда. Тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва енгилликлар хусусий сектор одимларини янада кенгайтирмоқда. Маҳалла раиси Гулнора Нарзуллаева билан суҳбатимиз ҳам юқорида номи келтирилган корхона фаолиятига доир мавзудан бошланди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

МАҲСУЛОТ НАРХИ УЧ ХИЛ КЎРИНИШДА

Муаллиф: 013101 дан 12-12-2016, 16:40, кўрилди: 392

Дўкон ва бозорлардаги нархларнинг арзонлиги аҳолининг фаровон яшаши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Туманда миллий ва хорижий маиший техникалар савдоси билан шуғулланаётган дўконлар анчагина. Лекин у ерга кирсангиз, сотувчининг маҳсулот нархларини қуйидагича таснифлашининг гувоҳи бўламиз.
- "2000 қувватли" чанг ютгичнинг нархи қанча?

Йўналиш: Иқтисодий

 

БОҒБОН

Муаллиф: 013101 дан 12-12-2016, 16:37, кўрилди: 469

- "Боғни боққан қанд, боқолмаган панд ейди", деганларидек 15 сотих томорқамдаги 50 тупдан ортиқ мевали дарахтларни эътибор билан парваришлаяпман, - деди тўқбойлик Толиб Икромов.

Йўналиш: Иқтисодий

 

БАЛИҚЧИ МЕҲНАТИ БОИС БОЗОР ТЎКИН

Муаллиф: 013101 дан 12-12-2016, 16:34, кўрилди: 354

- Кечагидек эсимда 5 ёшлигимдан елкамга турни олиб, бобомга эргашардим, - дейди "Карвон" балиқчилик фермер хўжалиги раиси Ғулом Икромов. - Иккимиз кун бўйи 1-2 та балиқ тутган пайтларимиз ҳам бўлган. Баъзан уст-бошим ҳўл бўлиб қолганида ойимдан дакки эшитардим. Мен учун муҳимроғи балиқ ови эди. Шу боис маҳалладошлар мени кўрганда "балиқчи келаяпти" дейдиган бўлишган. Ҳақиқатдан ҳам "Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришталар омин" дейишаркан.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҚИШ БЕКОРЧИЛИК ЭМАС

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 14:26, кўрилди: 369

Тумандаги "Нормамат бобо" фермер хўжалигида келгуси йил ҳосили учун 40 гектар майдонга экилган ғалла қиш мавсумига тублаб кирмоқда.

Йўналиш: Иқтисодий

 

НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИ УЧУН ЗАХИРА ЖАМҒАРИЛДИ

Муаллиф: 013101 дан 22-11-2016, 10:51, кўрилди: 528

Азал-азалдан эртасини ўйлаган халқимиз куз охирлашиши билан ҳар хил сабзавотларни ўрага ғамлаб қўйишади. Чунки, қирчиллама қишда ҳам қора қозонимиз қайнашини, дастурхонимиз тўкин бўлишини истаймиз. Бугун бу анъана давлат миқёсида амалга оширилаётгани элу халққа ғамхўрлик ифодасидир.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҚАВУС СУВИГА ҚОНГАН БОҒ ҲОСИЛИ ОРТАДИ

Муаллиф: 013101 дан 22-11-2016, 10:48, кўрилди: 319

Ўлкамиз табиати шундайки, ҳатто қиш ойларида ҳам саховатпеша офтоб ўзининг заррин нурларини деҳқонларимиздан дариғ тутмайди ва қут-барака улашаверади. Буни айниқса, боғбонларимиз яхши англаган ҳолда ҳозирги кеча-кундузда ҳам боғ-роғларда қилинадиган юмушларга алоҳида эътибор қаратмоқдаларки, бўлар шубҳасиз, келгуси йил ҳосилига пухта замин хозирлайди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ЧАНДИРОБОДЛИКЛАР

Муаллиф: 013101 дан 22-11-2016, 10:46, кўрилди: 320

Чандиробод маҳалласи тадбиркору ишбилармонлари, сахий фермерлари билан туманда ўз ўрнига эга. Бу гўшада 3140 дан ортиқ аҳоли тинч-тотув ҳаёт кечиради. Кексалари иззатда, ёшлари яратиш, бунёд этишга иштиёқманд ушбу гўша аҳли билан суҳбатлашиш, уларни қайноқ ҳаётлари билан танишиш мароқли.
Ҳамро Самадов пахта қабулгоҳида ишлаш билан биргаликда, ота касби уста-дурадгорлик, асаларичилик билан ҳам шуғулланади. Ўғли Олимжон ҳам падари изидан бориб, кам бўлмади.

Йўналиш: Иқтисодий