Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:52, кўрилди: 223

НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ
тўлашнинг мезони бор
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам пуллари тайинлаш ва тўлаш масалаларини тушунтириш, уларни манзилли етказиш ҳамда нафақаларни тайинлашда хато-камчиликларнинг олдини олиш мақсадида жойларда ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ПЕНСИЯДАГИ АГРОНОМ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:51, кўрилди: 215

ПЕНСИЯДАГИ АГРОНОМ
оила тадбиркорлигини йўлга қўйди
- Агроном бўлганлигим боис цитрус мевалар етиштиришнинг тилига дарров тушуниб олдим, - дейди қатортераклик Хушмурод Юсупов.- Ҳозир 3-4 сотихлик иссиқхонадаги 20 туп лимондан ҳар йили 6-6,5 миллион сўм даромад олаяпмиз.
32 йил агрономлик касбини улуғлаб келган 71 ёшли Х.Юсупов турмуш ўртоғи Жангил момо билан 6 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган. У киши пенсияга чиққач ҳам қўл қовуштириб ўтиришни эп билмади.
ПЕНСИЯДАГИ АГРОНОМ

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:48, кўрилди: 193

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
туризм салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўринга эга
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг турли соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар юртимизнинг барқарор ривожланиши, имкониятлари, тинчлиги, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар, ноз-неъматларимиз бутун дунёга танитди. Бу эса хорижлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада орттирди. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бу соҳадаги имкониятларни янада кенгайтиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилаётир.

Йўналиш: Иқтисодий

 

УЧ ҚУДУҚЛИ ИССИҚХОНА

Муаллиф: 013101 дан 10-02-2017, 16:51, кўрилди: 341

Кечки пайт ҳамма телевизор кўради. Биров сериал, кимдир концертни киприк қоқмай томоша қилади. Хончорбоғлик Отаёр уста эса ахборотга ўч. Қайси телеканалда қишлоқ ҳаётига тааллуқли кўрсатув берилса телевизор қаршисида ўтирган устани ўрнидан қўзғатиш қийин. Таассуротларни албатта, қизиқувчилар билан баҳам кўради. Уста деб ном олишининг ҳам боиси шу. Янгиликка қизиқувчан, кўрган эшитганларини амалиётда қўлламаса, тинчимайди. Ҳозир ҳам қайси қишлоқда ичимлик суви муаммолигини эшитса, ўзи ясаган бурғу билан эҳтиёжмандларнинг ҳожатини чиқаради. «Сув берган савоб» деган нақлга амал қилиб кам бўлгани йўқ.

Йўналиш: Иқтисодий

 

Cолиқ соҳасидаги ўзгаришлар

Муаллиф: 013101 дан 10-02-2017, 12:47, кўрилди: 253

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодиётни ривожлантириш ва модернизация қилишни рағбатлантириш, хўжалик субъектлари ва аҳоли учун солиқ юкини изчил равишда камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган сиёсат юқори макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш ҳамда Давлат бюджетининг муваффақиятли бажарилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ОТАХОННИНГ СЎРОВИГА ЖАВОБ КУТАМИЗ

Муаллиф: 013101 дан 9-02-2017, 15:38, кўрилди: 240

Биринчи саҳифада ташкил этилган "Мулоқот" рукни туфайли жойлардан таҳририятга қўнғироқлар бўлиб турибди. Кимдир тегишли идорага мурожаат қилолмаганлиги, бошқа биров қайсидир раҳбар сўзини тингламагани, жойлардаги муаммолар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришаяпти. Навбатдаги мулоқотдан сўнг Искандари маҳалласидан Ўктам Облоқуловнинг дардларини мутасаддиларга етказиш мақсадида қоғозга туширдик.

Йўналиш: Янгиликлар, Иқтисодий

 

НУФУЗЛИ КЎРГАЗМАЛАРГА ЧИҚИШ ТАДБИРКОРНИНГ ЯХШИ НИЯТИ

Муаллиф: 013101 дан 9-02-2017, 15:28, кўрилди: 201


Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳити шаклланишида самарали тизим йўлга қўйилган. Бу хусусий сектор вакиллари даромадининг ортишида, фаолият турларининг кенгайишида яққол кўзга ташланади. Камолот маҳалласида истиқомад қилаётган Райхона Бойматова ҳам хусусий тадбиркорлиги билан мижозлар кўнглига йўл топаётган тумандошларимиздан бири.

Йўналиш: Иқтисодий

 

УЧ ҲОСИЛНИНГ БИРИ 9 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД БЕРИШСА...

Муаллиф: 013101 дан 9-02-2017, 15:16, кўрилди: 246


Томорқа қишлоқларда фаровонликнинг асосий манбаига айланиб бораяпти. Бугун 4200 нафардан зиёт аҳоли аҳил ва иноқ, тотувликда истиқомад қилаётган Искандари маҳалла фуқаролар йиғинида деҳқончиликнинг тўқсонбости усули оммалашган, десак муболаға бўлмайди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ЖАДАЛ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БОҒЛИҚ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:58, кўрилди: 503

Шу йил 14 январь куни Президентимизнинг мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳар бир соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди. Дарвоқе, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар туфайли жадал ва барқарор ривожланиш кўзга ташланади. Лекин халқимизнинг катта орзу-умидларини амалга оширишда муаммолар борлиги, тўлиқ имкониятлардан фойдаланилмаётгани мажлисда очиқ таҳлил қилиб берилди. Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга, халқнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтган йили поёнига етмай қолгани ҳам маърузада бежизга таъкидланмади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҚИШ ПАЙТИДА КЎКАТ ДАСТУРХОН КЎРКИ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:25, кўрилди: 452

Бозор ораласангиз кўкат сотилаётган расталарда одам гавжумлигига кўзингиз тушади. Борлиқни қор қоплаб, табиий шароитда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сийраклашган сайин инсоннинг кўкатларга эҳтиёжи ошади. Дастурхонда кўкат борлиги барибир ўзгача.

Йўналиш: Иқтисодий