Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

БОЗОР ВА ҲАЁТ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:59, кўрилди: 192

БОЗОР ВА ҲАЁТ
ёхуд жамият ривожи учун тўсиқ бўлаётган айрим "тадбиркорлар"

Тўкин-сочинлик, бозорларга кирсангиз, қуёш тафтидан ҳил-ҳил пишган мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари бисёр. Боиси, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Ҳар бир кунга шукроналар айтаман, дейди тоза қалбли ҳар бир инсон.
"Паст Дарғом деҳқон бозори"даги дўконга харид қилиш мақсадида тушдим. Ёғ олиш учун дўкон эшиги ёнида ўтирган сотувчидан "бир литр ёғдан беринг", дедим. Ёғни ола туриб, пластик карточкамни узатдим. Сотувчи эса терминал йўқлигини айтди. "Нега…?" деб, саволимни тугатмасимданоқ "ичкарига киринг, терминал ичкарида бор. Мен бош-қа, ичкаридаги бошқа", деди сотувчи жиддий. Бундай ҳолатни дўконларнинг ҳар иккисидан бирида кўриш мумкин. Уларни битта дўконда кўриб, бир тадбиркорга тегишли деб ўйлайсиз.
Эътибор қаратсак, нарх-наволар турлича. Нақд пул ҳам

Йўналиш: Иқтисодий

 

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:52, кўрилди: 156

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК
янада қулоч ёзади

Чортутда тадбиркорлар кўп. Ҳудудни эрта баҳордан ободонлаштиришга киришишда ана шу хусусий сектор вакилларининг ёрдами асқотди. Бугун кўчалар бўйлаб экилган минг тупдан ортиқ арчалар кўрки кишиларга кўтаринки кайфият бағишлайди.
"Вояга етмаган ёшларнинг таътил дамлари мазмунли ўтиши учун қандай шарт-шароитлар яратилган? Эртасини ўйлаган ота-она, маҳалла фаоллари шу саволга тайинли жавоб бериши шарт". Жума шаҳрида шу йил 25 май куни "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ҳамда туман фуқаролар йиғинлари кенгашларининг қўшма йиғилишида айтилган бу топшириқ ижросига чортутликлар астойдил киришди. Болалар мазмунли ҳордиқ олишлари, бўш вақтларида шуғулланишлари учун ота-оналарнинг фикр-мулоҳозалари жамланиб амалда қўлланилмоқда. Мактаб, коллежларнинг спорт заллари, ахборот-ресурс марказлари ишлаб турибди. Турли спорт тўгараклари ташкил этилган.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ДЕҲҚОНЧИЛИК ҲАДИСИНИ ОЛГАН томорқа эгалари

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:30, кўрилди: 342

ДЕҲҚОНЧИЛИК ҲАДИСИНИ ОЛГАН
томорқа эгалари
- Маҳаллада пешона терини томорқага тўккан, бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиб, миллион-миллион сўм даромад олаётган деҳқонлар кўп, - дейди Болдир маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шодиёр Сориев. - Шу боис, ҳудуд аҳлининг дастурхони тўкин, рўзғори бут. Меҳнатлари ортидан замонавий уйлар, тўйлар қилишяпти.
Хонадонларда аҳоли билан мулоқотда бўлганимизда оқсоқолнинг юқорида келтирган таърифу-тавсифининг гувоҳи бўлдик. Соат 11 дан ўтган, қуёш қиздирган пайт. Бир зум иссиқнинг "кўзи"да турган киши ҳансираб қолади. Меҳнатда тобланган болдирлик деҳқонлар қадоқ қўлларига кетмон тутганча, томорқа юмушлари билан овора.
- Ҳорманг, Ваҳоббой. Меҳмон баҳона бирпас дам оладиган бўлдингиз, - деди томорқасида куйманаётган деҳқонга маҳалла раиси.
- Вақтида келдингиз, раис бобо. Ёрдамчи кучи керак бўлиб турганди, - дея ҳазиломуз жавоб берди хонадон эгаси.

Йўналиш: Иқтисодий

 

"КУМУШ ТОЛА" ИЖОДКОРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:05, кўрилди: 165

"КУМУШ ТОЛА"
ИЖОДКОРЛАРИ
сифатли хом ашё етиштириш ниятида
Туманимиз заршунослари жорий йилда 4020 қути ипак қурти парваришлаб, 221200 тонна сифатли хом ашё тайёрлашни ният қилишган. Шу кунлар мавсумни намунали ўтказишнинг қизғин палласи.
- Бир ойгина давом этадиган ипак қурти парваришлаш мавсуми айримларга ўта мураккаб жараён ҳисобланади, - дейди болдирлик 55 ёшли пиллакор Мўътабар Муҳаммадиева. - Мен учун бу доимий қизиқиш, ҳавасга айланиб қолган. 5 ёшлигимдан биламан, ҳар йили онам пилла етиштирарди."КУМУШ ТОЛА" ИЖОДКОРЛАРИ Кечаю кундуз ушбу фойдали жонзотлар қошида парвона бўларди. Мен онамга яқин ёрдамчи бўлганман. Шу боис, ипак қуртига болалигимдан меҳр қўйганман. Турмушга чиққанимдан сўнг ҳам ҳар мавсумда ҳавас билан 2-3 қути ипак қурти парваришлайман. Ҳудуддаги "Давлатбек ғалла пахта даласи" фермер хўжалиги ҳисобига ҳар йили ипак қурти қараймиз. Бу мавсумда ҳам 3 қути ипак қуртни агробиология талаблари даражасида озиқлантирмоқдамиз. Ҳозир ипак қуртларимнинг тўртинчи даҳадан соғлом ўтганлиги барча меҳнат кўнгилдагидек бораётганлигини англатиб турибди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:42, кўрилди: 477

Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди

Қуйи Дарғомликлар Ҳамида Примовани маҳалланинг ораста-сариштали келини, моҳир тикувчиси сифатида жуда яхши билишади.Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди Унинг дид билан тиккан либослари кишига кўрк-чирой бағишлайди. Ҳамидахоннинг хонадонидан буюртмачилар кети узилмайди.
- 12 йилдан буён тикиш-бичишни ўзимга касб қилиб келаяпман, - дейди Ҳ.Примова. - Шу давр мобайнида ўттиздан ортиқ шогирд тайёрладим. Бугун ҳам Нозима Облоқулова, Элнора Сатторова сингари шогирдларимни тикиш-бичиш сирларидан воқиф этаяпман.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ЭЛ ДАСТУРХОНИ УЧУН

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:57, кўрилди: 255

ЭЛ ДАСТУРХОНИ УЧУН
Манғитободлик Шавкат Кенжаев ҳам томорқа хўжалигидан унумли фойдаланиб, ундан келадиган даромад ҳисобига рўзғорини обод қилаётган хонадон соҳибларидан бири.
- Томорқамизнинг 3 сотихига иссиқхона ташкил этганмиз,- дейди Ш.Кенжаев. - Унда бодринг, ҳар хил кўкатлар етиштириб, эл дастурхони тўкинлигига ҳиссамизни қўшаяпмиз.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҒАЛЛАДАН МЎЛ ҲОСИЛ

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:49, кўрилди: 163

ҒАЛЛАДАН МЎЛ ҲОСИЛ
олай десангиз…
Баҳор келиши билан ғалла майсалари интенсив ривожланиш фазасига кирди. Бу эса парваришни янада кучайтиришни талаб қилади. Хўш, бу агротехник тадбирлар нималардан иборат?
Биринчи галда маҳаллий ўғит билан озиқлантириш ва шарбат усулида суғоришни тўхтатмаслик керак. Бундан ташқари, ғалланинг туплаш ва найчалаш фазасида 10 килограмм мочевина ёки 20 килограмм аммоний сульфат ҳамда 200 грамм "Гумимакс двойная сила" препарати аралашмаси тайёрланиб, гектарига 150 литр ҳисобида пуркаш ҳам экиннинг қурғоқчиликка, замбуруғ касалликларига чидамлилигини оширади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ТАДБИРКОРГА ҚУЛАЙЛИК

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:49, кўрилди: 155


ТАДБИРКОРГА ҚУЛАЙЛИК
замон талабида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона дарча" марказида 16 турдаги хизматлар амалга оширилади. 2017 йил 1 март ҳолатига 323 та тадбиркорлик субъектлари, жумладан 115 та юридик, шундан 57 та микрофирмалар, 58 та фермер хўжаликлари, 204 та якка тартибдаги тадбиркор, 4 та деҳқон хўжалиги давлат рўйхатига олинди.
Юқоридаги рақамлар шуни кўрсатадики, аҳолига тадбиркор муҳитини яратиш ва шунинг ҳисобига иш билан бандликни максимал даражага етказишга доир меъёрий ҳужжатлар ижроси ўзини тўлақонли оқлаётир. Яқиндагина қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низоми ҳам тадбиркорлар учун қулайлик ва тезкорликни яратишда асосий манбалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ЕТТИ ХАЗИНАНИ БИРИ

Муаллиф: Admin дан 19-04-2017, 16:47, кўрилди: 185

ЕТТИ ХАЗИНАНИ БИРИ
Қўқонилик Сожида Илашова 66-мактабда ёш авлодга таълим-тарбия беради. Хонадон бекаси сифатида эса паррандачиликни ҳам ҳадисини олган. ЕТТИ ХАЗИНАНИ БИРИ Айни пайтда 200 та тухум йўналишидаги товуқ боқаяпти.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ҲИСОБ-КИТОБ ТЕРМИНАЛИ

Муаллиф: 013101 дан 10-04-2017, 10:17, кўрилди: 270


ҲИСОБ-КИТОБ ТЕРМИНАЛИ
ўрнатмасдан фаолият кўрсатилмайди
Президентимизнинг 15 февралда имзоланган "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида 2017 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари аҳолидан пластик карточкалар воситасида тўловларни қабул қилишни таъминловчи ҳисоб-китоб терминалини мажбурий ўрнатмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас, деб белгилаган.

Йўналиш: Иқтисодий