Бош Сахифа » Иқтисодий » ИЛҒОРЛАРГА РАҒБАТ

 
 
 

ИЛҒОРЛАРГА РАҒБАТ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:03, курилди: 193

0
ИЛҒОРЛАРГА РАҒБАТ

Тумандаги 637 та фермер хўжаликларининг пиллакорлари бу йил 4020 қути ипак қурти парваришлаб, 221 минг 200 килограмм муҳим саноат хомашёси етиштиришни ният қилишган.
"Сардорбек кумуш тола" МЧЖ қабулгоҳига 47261 килограмм, "Элбек ТРЖ" МЧЖга 134984, "Каттақўрғон пилла" МЧЖга 17373, Самарқанд пилла қабулгоҳига 15582 ҳамда Жума пахта тозалаш заводига 6000 килограмм "кумуш тола" топшириш учун шартнома имзолаган бўлиб, айни дамда сифатли хомашё топшириш қизғин давом этмоқда.
- Ҳар йили оила аъзоларим ва яқинларим билан ипак қурти боқамиз, - дейди Туркман маҳалласилик Марҳабо Шодмонова. - Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги ИЛҒОРЛАРГА РАҒБАТ"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори биз каби пиллакорлар меҳнатига берилган рағбат бўлди. Эътибордан руҳланиб, мавсумда 2 қути ипак қурти парваришладик ва "Элбек ТРЖ" масъулияти чекланган жамиятига 120 килограмм сифатли хомашё топширдик.
Меҳнатга яраша рағбат самарадорликни оширади. "Сардорбек кумуш тола" МЧЖга йилнинг илк маҳсулотини ортиғи билан етказган мавсум илғорлари "Озодбек Мўминов" фермер хўжалиги пиллакори С.Турдиқулова, "Анвар Комила" фермер хўжалигидан Г.Туймаева ҳамда пилла агрономи Т.Жўраеваларга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Гулпошша УБАЙДУЛЛАЕВА,
Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).
Калит сўз: Пиллачилик

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.