Бош Сахифа » Иқтисодий » ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ

 
 
 

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:01, курилди: 208

0
ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ
ўз вақтида бажарилмаяпти

Янги Равот маҳалласилик тажрибали пиллакор Хосият момо Йўлдошева 1976 йилдан буён ипак қурти боқади. Ҳар мавсумда онахонга келини Гулсара Йўлдошева елкадош. Хосият момонинг тажрибасига, масла-ҳатларига таянаётган Гулсарахон бу йил ҳам "Янги Равот Одиров пахта даласи" фермер хўжалигининг 3 қути ипак қуртини парваришлади.
- Шу хонадонга келин бўлиб, тушганимдан буён ипак қурти боқаман, - деди у. - Мавсум бошида 450 минг сўм бўнак пули олдик. Бундан ташқари, хўжалик раиси 16 метр адрас ва 2 дона рўмол совға қилди. Очиғи, ҳар йили бир ойлик заҳматли меҳнатимиз эвазига фақатгина бўнак пулини беришарди. Фермер хўжалиги ҳисобига ишлаяпмизу, мавсумий ёлланма ишчидан фарқимиз йўқ эди.
ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ Хўжалик раиси меҳнат дафтарчамни сўраб, бир ойлик меҳнатимиз, бир йиллик иш стажи сифатида ҳисобланишини айтганда жуда хурсанд бўлдим.
- Ҳақиқатдан ҳам, пиллакорларнинг минг машаққат билан етиштирган хомашёси ҳисобидан моддий манфаати оз, - дейди "Янги Равот Одиров пахта даласи" фермер хўжалиги раиси Бектош Одиров. - Ўтган йили 9 қути ипак қурти парваришлаб, Каттақўрғон туманидаги уруғчилик пилла қабул қилиш корхонасига шартномавий режада кўрсатилган 495 килограмм ўрнига 535 килограмм сифатли хомашё топширдик. Ҳозиргача топширган маҳсулотимиз пулини олмадик. Пилла парваришлаган ишчиларга тўлиқ иш ҳақини беришда муаммо шу. Жорий йил 9 қути ипак қуртини парваришлашни тажрибали пиллакорларга топширдик ва уларни хўжалик аъзолигига киритдик.
Оппоқ пилла шодаларидек оқ кўнгилли пиллакорлар фақат манфаатдорлиги учун эмас, эл-юрт тинчлиги, фаровонлиги йўлида заҳмат чекяпти. Бироқ, уларнинг мавсум якунида бир ғарам ўтин билан қолиши кишини бироз оғринтиради. Изланган имкон топар, дейишади. Фермер меҳнатни рағбатлаши зарур. Хомашё қабул қилувчилар билан ўзаро шартнома шартларини бажармаслиги эвазига оддий меҳнаткаш қуруқ қолиши керак эмас.
Бу фикрлар бежизга айтилмади. Чунки, аксарият пилла етиштирувчилар иш ҳақи шартнома шартлари бажарилмаслиги боис тўланмай қолмоқда.

Г.МАРДОНОВА.
Калит сўз: Пиллачилик

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.