Бош Сахифа » Иқтисодий » БОЗОР ВА ҲАЁТ

 
 
 

БОЗОР ВА ҲАЁТ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:59, курилди: 192

0
БОЗОР ВА ҲАЁТ
ёхуд жамият ривожи учун тўсиқ бўлаётган айрим "тадбиркорлар"

Тўкин-сочинлик, бозорларга кирсангиз, қуёш тафтидан ҳил-ҳил пишган мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари бисёр. Боиси, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Ҳар бир кунга шукроналар айтаман, дейди тоза қалбли ҳар бир инсон.
"Паст Дарғом деҳқон бозори"даги дўконга харид қилиш мақсадида тушдим. Ёғ олиш учун дўкон эшиги ёнида ўтирган сотувчидан "бир литр ёғдан беринг", дедим. Ёғни ола туриб, пластик карточкамни узатдим. Сотувчи эса терминал йўқлигини айтди. "Нега…?" деб, саволимни тугатмасимданоқ "ичкарига киринг, терминал ичкарида бор. Мен бош-қа, ичкаридаги бошқа", деди сотувчи жиддий. Бундай ҳолатни дўконларнинг ҳар иккисидан бирида кўриш мумкин. Уларни битта дўконда кўриб, бир тадбиркорга тегишли деб ўйлайсиз.
Эътибор қаратсак, нарх-наволар турлича. Нақд пул ҳамда пластик карточка билан ҳисоб-китобларда фарқ бўлмаслиги керак эмасми? Масалан, бозорга кираверишда нон расталарининг охирида товуқ тухумининг донаси 500 сўм нақд пулга. Лекин дўконларга кирсангиз, пластик карточкага 600-650 сўмдан камига сотишмайди. Биргина тухум эмас, гўшт, картошка ва бошқа маҳсулотлар харидида ҳам шундай ҳолатни учратиш мумкин.
Президентимизнинг "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридан айрим "тадбиркорлар", сотувчи ва харидорлар хабардор эмаслиги ёки била туриб бунга бефарқлиги ҳисоб-китоб тизимидаги силжишларнинг сустлигини келтириб чиқараяпти назаримизда. Мазкур қарор юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси томонидан бир қанча тадбиркорларга қўлланилган жарималар ҳамон кор қилмаганга ўхшайди.
Юртимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошқарув органларининг халқ билан очиқ мулоқотлари барча соҳаларда ўз самарасини беряпти. Бундай мулоқотлар тумандаги мутассаддилар билан биргаликда ўтказилмоқда. Аммо бозорлардаги сотувчи ва харидор ўртасида шундай тадбир ташкил этилса ҳамда мазкур йўналишдаги қарорлар аҳамиятини, ҳисоб-китоб тизими бўйича тадбиркорларга йўл-йўриқлар кўрсатилса, ижобий натижаларга эришилармиди?

Отабек ЭРГАШЕВ.



Калит сўз: Бозор ва ҳаёт

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.