Бош Сахифа » Иқтисодий » ҚИШКИ ЗАХИРА

 
 
 

ҚИШКИ ЗАХИРА

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:35, курилди: 307

0
- Халқимиз дастурхонини тўкинлигини таъминлаш, бозоримизда нарх барқарорлигини сақлаш мақсадида қиш учун мева-сабзавот захирасини ҳозирладик, -дейди «Паст Дарғом мева-сабзавот» МЧЖ раиси Фарҳод Қурбонов. –«Паст Дарғом савдо нур» МЧЖ билан шартномага кўра, совуткичли омборхонада 45 тонна картошка, 30 тонна пиёз, 23 тонна мева, 6 тонна полиз маҳсулотлари ва 11 тонна гуруч ғамлаган.
Айни пайтда мавжуд 672 та расталарда турли сархил мева-сабзавотлар, 51 та дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳоли дастурхонига мунтазир. – Харидорларда норозичилик, тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун бозорда 2 та назорат тарози ўрнатилган. Сотилаётган маҳсулотлар ҳар куни ДСЭНМ ходимлари томонидан истеъмолга яроқлилиги назорат қилинади. Ҳафтада 3 марта чиқиндихоналар тозаланиб турилади. Шунингдек, ҳар душанба куни «Тозалик куни» деб белгиланган. Бундан ташқари жума кунлари мол бозорнинг сув қувурларига хлор ташланиб, турли касалликларга юқмаслиги учун дизенфекцияланади.
Замонавий типда қурилган бозорда сотувчи ва харидорлар учун барча шароитлар яратилган. МЧЖ раисининг айтишича, ҳар байрамда, айниқса, янги йил байрамида алоҳида байрам ярмаркаси ташкил этилиб, барча маҳсулотлар арзонлаштирилган нархда сотилади. Бу саъй-ҳаракатлар халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги йўлида қилинаётганлиги муқаррардир.
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.