Бош Сахифа » Иқтисодий » МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

 
 
 

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ

Муаллиф: 013101 дан 25-02-2017, 09:41, курилди: 202

0
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
ишга қабул қилинишда асос
Иш берувчи билан ходимлар ўртасида қонун талабларига риоя қилмаслик муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис икки томон бу борадаги қонунлардан хабардор бўлиши ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги, "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан, ходим билан тузиладиган меҳнат шартномаси иш юритишда асосий қонуний ҳужжат ҳисобланади. Лекин айрим раҳбарлар ишга қабул қи¬лишда аризани асос қи¬либ кўрсатиш ҳоллари ҳам учраяпти.
Меҳнат шартномасида иш жойи - ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилот (унинг таркибий бўлинмаси)нинг номи, меҳнат функцияси - мазмуни лавозими йўриқномалари, малака мажбуриятлари ва ёҳуд лавозим бўйича иш бошланадиган кун акс этади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат шартномаларини тузишда зарур шартлар рўйхати кенгайтирилиши мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси тузишда ишнинг бошланиши санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиши санаси ҳам қайд этилади. Ходим амалга ошириши учун аниқ иш кўрсатилади. Ўриндошлик билан меҳнат шартномаси тузишда қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган энг кўп муддати доирасида кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади.
Келишувга кўра, меҳнат шартномасида қўшимча томонларнинг мажбуриятларини аниқлаши, уларни тўлдириши, ходимга имтиёз ва афзалликлар берилишини назарда тутиши мумкин .
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда сақлаш учун ҳар икки томонга берилади.
Меҳнат шартномаси сана кўрсатилган ҳолда имзолар билан тасдиқланади. Ходим билан тузилган меҳнат шарт-номаси ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади.
Жўрабек МАХМАДИЁРОВ,
фуқаролик ишлари бўйича туман судининг раиси.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.