Бош Сахифа » Иқтисодий » ГАЗЕТА НЕГА ВАҚТИДА КЕЛМАЙДИ?

 
 
 

ГАЗЕТА НЕГА ВАҚТИДА КЕЛМАЙДИ?

Муаллиф: 013101 дан 25-02-2017, 09:37, курилди: 189

0
ГАЗЕТА НЕГА ВАҚТИДА КЕЛМАЙДИ?
- Жума почта алоқа тармоғидан "Паст Дарғом ҳақиқати" газетасига йиллик обуна бўлдим. Мана, иккинчи ой ҳам тугаяптики, газетанинг биронта сонини олмадим, - деди Гўзалкент қўрғонидаги "Камолот уйи"нинг 49-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро.
Худди шундай Наврўз маҳалласи, Қорақишлоқ қишлоғида яшовчи фуқаро ҳам ҳозиргача биронта газета олмагани маълум бўлди.
Демак, даврий нашрларни тарқатувчи масъул ходим ана шу ҳудудга бормаган. Бунинг натижасида кўплаб ўқувчилар ўзларининг севимли газеталарини олмаган. Ахир, обуначи юртимизда, қолаверса, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳамда воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлиш учун обуна бўлишган. Масъулиятсиз масъуллар қачон ўз ишларига тўғри ёндашади?

***
ОМОНАТГА ПУЛ ҚЎЙМАДИМ

Яқинда бир фуқарони банкма-банк юрганини кўрдим. Сўраб суриштирсам, у киши иш ҳақларини пластик карточкага жамғариб борибди.
- Қаердан ҳам шу гапни эшитдим, сарсон бўлганим қолди, - деди у киши. - Нима эмиш банкка маълум муддатга омонот қилиб пул топширса, йилига 20 фоиз кўпаяркан. Шу сабаб, туман банкларига бирма-бир кириб чиқдим. Улар ҳаммаси пластик карточкадан пул қабул қилмаймиз дейишди. Ахир, иш ҳақимнинг ҳаммаси пластик карточкага тушган бўлса, мен нақд пулни қаердан оламан? Банкка ишонувдим. Энди эса банкка яқинлашмасликка ҳаракат қиламан.
У кишининг бундай куйиниб гапиришини эшитиб ўйланиб қолдим. Балки, банкдагилар пластик карточкадан маблағ қўйиб, кейин нақд пулда талаб қилишларидан қўрққандир, деб қўйдим.
О.ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.