Бош Сахифа » Иқтисодий » МАКТАБ ҚОРОВУЛИ

 
 
 

МАКТАБ ҚОРОВУЛИ

Муаллиф: 013101 дан 25-02-2017, 09:35, курилди: 198

0
МАКТАБ ҚОРОВУЛИ
кўмир сотаяпти
Яқинда онам иккимиз холамларнига меҳмонга боргандик. Дастурхон бошида, ширин суҳбат чоғи қўшни аёл кириб келди. Салом-аликдан сўнг у:
- Қўшнижон, тунов куни кўмир сотувчи келса айтасиз, дегандингиз. Кўмирнинг конини топдим, - деди "дунё" топгандек. - Кеча "гап"га боргандим. Мактабни ёнида яшовчи дугонам мактаб қоровули кўмир сотаётганини айтиб, "Қоровул менга харидор бўлса қулоғига шивирлаб қўй, нархи арзон, дея тайинлади", деди. Кеч тушиши билан ўғилларимнинг қўлига бешта қоп тутқазиб, қоровулникига жўнатмоқчиман.
- Кўмир оёғимизнинг остида эканлиги яхшику-я, бироқ, жуда майда кукун бўлса керак, - дея холам бой чайқади.
- Йўқ, қоровул тун бўйи кўмирни элакдан ўтказар экан. Йиригини сотишга, кукунини эса мактаб печларига бераркан.
Ўйлаб кўрсам, ўқувчиларининг "синф хоналар совуқ", дея зорланишларида "жон" бор экан. Айрим қоровулларнинг виждонсизлиги боис, халқнинг боласи озор чекаётган экан-да. Наҳотки, бундай ноинсофларни мактаб раҳбари ёки хўжалик ишлари мутасаддиси назорат қилмаса…
Покиза НУРМАМАТОВА.

ТАҲРИРИЯТДАН: Бола-да, кўнгли тоза. Бор гапни мақоласида очиқ айтган. Манзили ҳам аниқ. Лекин, "катта"лар бу гапи учун ёш жамоатчи мухбиримизга дакки беришмасин, деган фикрда мавзу қайси мактабга тегишли эканини очиқ кўрсатмадик. Хулоса чиқариш ҳар қайси мактабнинг директорига ҳавола.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.