Бош Сахифа » Иқтисодий » ОИЛА ТАДБИРКОРЛИГИ

 
 
 

ОИЛА ТАДБИРКОРЛИГИ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:55, курилди: 750

0
ОИЛА ТАДБИРКОРЛИГИ
молиявий муассасалар томонидан қувватланаяпти
Бугун мамлакатимизда халқнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар берилётгани фикримизнинг ифодаси.
- Одамлар қалбида тадбиркорлик билан шуғулланиб, яшаш тарзини ўзгартириш истаги ортаяпти, - деди Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Боли Пардаев. - Бугунгача 11 та хонадонга 41 миллион сўм кредит маблағлари берилди. Улар аллақачон ўз бизнесларини бошлаб юборишган. Томорқаларига 560 туп ёнғоқ кўчатлари эккан янги тадбиркорларимиз, қисқа муддатда иссиқхоналар ҳам ташкил этишди.
- "Агробанк"нинг Гўзалкент филиалидан 7 миллион 400 минг сўм миқдорида кредит олдик, - дейди Анвар Раҳматов. - Томорқамизнинг боғдорчилик қилиш учун қулай жойига 100 туп ҳосилдор ёнғоқ навидан экдик. 5х10 ҳажмда қурилган иссиқхонада эса 11 туп лимон кўчати парваришлаяпмиз. Молиявий кўмак олиш туфайли юқорида айтиб ўтилган ишларни бошладик. Энди, келгусида паррандачиликни ҳам йўлга қўймоқчимиз.
Г.ЭШҚОБИЛОВА.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.