Бош Сахифа » Иқтисодий » НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ

 
 
 

НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ

Муаллиф: 013101 дан 24-02-2017, 13:52, курилди: 222

0
НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ
тўлашнинг мезони бор
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам пуллари тайинлаш ва тўлаш масалаларини тушунтириш, уларни манзилли етказиш ҳамда нафақаларни тайинлашда хато-камчиликларнинг олдини олиш мақсадида жойларда ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раис ва котиблар иштирок этиб, кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш, тўлаш масалалари билан боғлиқ саволларига жавоб олдилар.
- Фуқаролардан маҳалла томонидан нафақа ва моддий ёрдамни рад этганлик бўйича кўплаб шикоятлар тушмоқда, - деди вилоят молия бошқармаси шўъба бошлиғи Қаюм Хушвақтов. - Ўқув-семинарда маҳалла ходимларига ижтимоий нафақаларни тайинлаш масалаларини тушунтириш кераклиги айтилди. Шунингдек, хонадонларга кириб, кишиларнинг оилавий шароитини ўрганиш, асосий эътиборни аҳолининг иқтисодий фаоллигини таъминлашга қаратиш лозим.
- Ошно-оғайнигарчилик қилинган ҳолатлар ҳам шикоятлар ортишига сабаб бўлмоқда, - деди муҳтож оила ва фуқароларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш, мониторингини амалга ошириш, тўлаш шўъбаси мудири Дилшод Қўлдошев. - "Бир ойлик нафақани олдиндан берсанг, сенинг ҳужжатларинг ўтади", деб фуқаролардан таъмагирлик қилаётган бир қанча маҳалла раисларининг ишлари судда кўрилаётгани ҳам бор гап. Бу борада низомда белгиланган тартибда иш юритмаган оқсоқол панд ейди.
Шерзод ТОҒАЙНАЗАРОВ,
туман молия бўлимининг бюджет бўлими бош иқтисодчиси.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.