Бош Сахифа » Иқтисодий » ЖАДАЛ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БОҒЛИҚ

 
 
 

ЖАДАЛ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БОҒЛИҚ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 15:58, курилди: 504

0
ЖАДАЛ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАЛАРДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА БОҒЛИҚ
Шу йил 14 январь куни Президентимизнинг мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳар бир соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди. Дарвоқе, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар туфайли жадал ва барқарор ривожланиш кўзга ташланади. Лекин халқимизнинг катта орзу-умидларини амалга оширишда муаммолар борлиги, тўлиқ имкониятлардан фойдаланилмаётгани мажлисда очиқ таҳлил қилиб берилди. Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга, халқнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтган йили поёнига етмай қолгани ҳам маърузада бежизга таъкидланмади.
"Ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни қўймоқда". Маърузада айтилган бу сўзлар замирида катта маъно бор. Қишлоқ жойларда ишлар қай аҳволда? Фермерларни қандай муаммолар қийнаяпти? Бу каби саволларга аксарият ҳолларда қоғоз "жавоб берган"и ҳам рост. Об-ҳаво мураккабликларига қарамай, пахта, ғалла етиштираётган, бозорлар тўкинлигини таъминлаш учун мева, полиз ва сабзавот ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бераётган деҳқон-у, чорвадорнинг муаммолари ҳам оз эмас. Ҳақиқатдан ҳам, кейинги йилларда минерал ўғитлар, нефть маҳсулотлари нархи тобора ошмоқда. Унинг устига экин парваришдаги муҳим агротехник тадбирлар пайти ўғит, ёнилғи танқислиги сезилади. Бу эса кўзланган ҳосилни олиш имконини пасайтиради, таннархни оширади. Юртимизда етиштирилган мева-сабзавотлар жаҳон бозорида харидоргир. Шуни инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт салоҳиятини янада юксалтириш зарурлигига оид вазифалар ижроси барчамизга боғлиқлигини унутмаслигимиз керак.
2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб номланиши замирида аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдек, энг олижаноб ғоялар мужассам. Жорий йилда мўлжалланган иқтисодий дастурларнинг устувор йўналишлари ана шу масалага қаратилгани барча соҳалар вакилларига улкан вазифалар юклайди.

Элибой ТАНИЕВ,
вилоят Кенгаши депутати.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.