Бош Сахифа » Иқтисодий » ҚИШ ПАЙТИДА КЎКАТ ДАСТУРХОН КЎРКИ

 
 
 

ҚИШ ПАЙТИДА КЎКАТ ДАСТУРХОН КЎРКИ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:25, курилди: 451

0
Бозор ораласангиз кўкат сотилаётган расталарда одам гавжумлигига кўзингиз тушади. Борлиқни қор қоплаб, табиий шароитда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сийраклашган сайин инсоннинг кўкатларга эҳтиёжи ошади. Дастурхонда кўкат борлиги барибир ўзгача. Тадбиркор инсонлар борки одам организми талаб қилаётган эҳтиёж қондириб борилади. Тўғри, бир оз чўнтакка зиён, лекин соғлиқга кони фойда. Турфа кўкатларни ким, қаерда етиштиряпти? Шу саволга жавобни Сазағон маҳалласи оқсоқоли бошлаб борган Бурхон Ғиёсовнинг хонадонидан топдик.
- Ҳовлимизнинг 2 сотих ерида қиш ойлари кўкат етиштиришга ажратганмиз, - деди у киши. - Кўп йиллардан буён кўкат етиштириш оиламизнинг асосий машғулоти. Ердан унумли фойдаланган одамнинг рўзғорига барака кираркан. Сентябрдан январь ойи охиригача шу ердан 4-5 миллион сўм даромад оламиз. Бу 3 ой бурун экилган барра пиёз ҳисобига холос. Январда помидор, булғор қалампири, бақлажон ва бошқа кўчатлар етиштириш учун уруғ қадаймиз. Ҳар фаслда кўкатлар бозорда харидоргир.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
ҚИШ ПАЙТИДА КЎКАТ ДАСТУРХОН КЎРКИ

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.