Бош Сахифа » Иқтисодий » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЯРМАРКАЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШАЯПТИ

 
 
 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЯРМАРКАЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШАЯПТИ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:18, курилди: 460

0
Аҳолининг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари тумандошларимизга байрамона кайфият улашмоқда.
Ярмаркаларда "Асилхўжа", "Учқун кумуш толаси", "К.Элдор", "Дўстбек", "Янги йўл ҳуррияти", "Алижон Сарвара боғи", "Пўлат балиқ ҳавзаси" сингари фермер хўжаликлари вакиллари байрам дастурхонларига турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотишмоқда. Чорвадору деҳқонлар, боғбонлару балиқчилар расталаридаги сифатли маҳсулотлардан харидорлар мамнун бўлишмоқда. Шунингдек, "Паст Дарғом баракали савдо" масъулияти чекланган жамиятининг озиқ-овқат ва қандолатчилик маҳсулотлари арзон ва сифатлилиги билан харидоргир.
Мазкур байрамолди ярмаркаларида:
Тухум - 400-500 сўм
Қўй гўшти - 22000 сўм
Мол гўшти - 20000 сўм
Сабзи - 600 сўм
Картошка - 1300 сўм
Шолғом - 600 сўм
Пиёз - 700 сўм
- Ярмарка халқимизга жуда маъқул бўлди, - дейди меҳнат фахрийси Б.Сулаймонов. - Айниқса, Жума шаҳрида яшовчилар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлиги кайфиятни кўтармоқда.
Гули ПОШША.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЯРМАРКАЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШАЯПТИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЯРМАРКАЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШАЯПТИ

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.