» » Нодавлат таълим Муассасалари 2021 йилгача солиқлардан озод

МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

Нодавлат таълим Муассасалари 2021 йилгача солиқлардан озод

Мустақиллик йилларида таълим соҳасида ёшларга замонавий билимларни бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилган туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан нодавлат таълим муассасаларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш ва аввал ажратилган кредитлар муддатини узайтириш, таълим ва унга тегишли хизматлар бўйича барча солиқ турлари тўловларидан 2021 йилгача озод этиш, фанларни чет тилида чуқурлаштириб ўқитиш ва бу орқали таълим сифатини ошириш мақсадида жараёнга хорижлик ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб этиш назарда тутилган. Ўз навбатида, нодавлат таълим муассасаларига таклиф этилаётган хорижлик ўқитувчи ва мутахассисларга виза бериш, авиатранспорт, турар жой, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ва солиқлардан озод қилиш каби масалалар ҳам ўз ечимини топган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган ҳолда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқитиш белгиланган. Бундан ташқари, қарорда ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтказилган нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат бериш ҳуқуқи назарда тутилган.
Қарор халқ таълими тизимида соғлом рақобат муҳитини яратиш, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш йўли билан аниқ ва табиий фанлар, чет тилларни чуқурлаштириб ўқитиш ва бу, ўз навбатида, ёшларнинг дунё меҳнат бозорида рақобатбардош ва юқори малакали мутахассис кадр сифатида жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз нуфузини оширишига, баркамол инсон бўлиб шаклланишига хизмат қилади. Нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танловга эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар сафини орттиради.
С.ҚЎЧҚОРОВ,
туман давлат солиқ инспекцияси ходими.

скачать dle 11.3
Калит сўз МТМ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56