Бош Сахифа » Иқтисодий » МИКРОКРЕДИТЛАР

 
 
 

МИКРОКРЕДИТЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:38, курилди: 59

0
МИКРОКРЕДИТЛАР
энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача кам таъминланган оилаларга ажратилади
Марказий банкнинг расмий сайтида хабар беришича, тижорат банклари муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш учун кам таъминланган оилаларга энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдоригача микрокредитлар ажратади.
Вазирлар Маҳкамаси "Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлади. Унга кўра, микрокредитлар чорва моллари, парранда, тикув машиналари ҳамда компьютер ва маиший техникаларни, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблар, оғилхона ва товуқхона қуриш, кичик иссиқхона қуриш учун ажратилади. Кредит муддати олти ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатда берилади. Кредит олувчи албатта, кам таъминланган оила сифатида руйхатда туриши шарт. Бундай оилалар рўйхатини касаба уюшмалари, ҳокимликлар, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва тижорат банкларининг масъул ходимлари шакллантиради. Кредитни ажратиш тўғрисидаги қарор тижорат банклари томонидан аризалар келиб тушган кундан бошлаб, уч банк иш кунида қабул қилинади. Микрокредит олувчилар ариза билан биргаликда қу-йидагиларни тижорат банкларига тақдим этишлари лозим. Жумладан, қарз қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка мол-мулк гарови, тижорат банки ёки суғурта компанияси кафолати, учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадида сўралган ҳолларда эса томорқа участкаси мавжудлигини тасдиқловчи ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотномани тақдим этадилар.
Мақсадсиз ишлатилган микрокредит банк кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган тартибда қарз олувчидан муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга. Қарз олувчилар микрокредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг омонат ҳисоб варағидан пул ўтказиш йўли билан тўлаши мумкин.
Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.