Бош Сахифа » Иқтисодий » ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

 
 
 

ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:26, курилди: 60

0
ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР СОНИ ОРТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча-чора тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан "Микрокредитбанк" АТБ Жума филиали томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тўлов ундирмасдан микромолиявий хизматлар кўрсатиш юзасидан қатор чора-тадбирлар белгилаб олинганини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.
- 2016 йилда "Микрокредитбанк" АТБ дан 2 йилга мўлжалланган етти ярим миллион сўм кредит олдим, - дейди болдирлик оилавий корхона раҳбари Элдор Актамов. - Ўз режам асосида тадбиркорликни бошлаганман. Келажакда кўзлаган соҳам бўйича "Бизнес маркази"ни очмоқчиман.
Чандиробод маҳалласилик Одинахон Пирмаматова эса 7 миллион 400 минг сўм кредит эвазига "Латифжон Охун лаззатлари" оилавий корхонасини ташкил этган. Миллий ширинликлар ишлаб чиқараётган бу маскан маҳсулотлари ҳам элга манзур бўлмоқда. Муҳими, 2-3 нафар қиз-жувон пазандалик маҳоратларини намоён этишлари, рўзғорларига даромад келтиришлари учун муқим иш ўринлари яратилди.
Айни пайтда мазкур молиявий муассасада 5 нафар ходим 250 дан зиёд мижозларга банк хизматини кўрсатаяпти.
- Жорий йилда жисмоний шахсларга 3 миллиард сўмдан ортиқ, юридик шахсларга эса 1 миллиард 351 миллион сўмлик хизмат кўрсатилди, - дейди банк раҳбари.
Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.