Бош Сахифа » Иқтисодий » 4,242 МИНГ ДОЛЛАРГА экспорт шартномаси имзоланди

 
 
 

4,242 МИНГ ДОЛЛАРГА экспорт шартномаси имзоланди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:18, курилди: 18

0
4,242 МИНГ ДОЛЛАРГА
экспорт шартномаси имзоланди
Туманимизнинг бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи фермер хўжалиги ва агрофирмалар вакилларининг яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида иштироки фойдали битимларнинг дебочаси бўлди. Унда Россия, Буюк Британия, Япония, АҚШ, Жанубий Корея каби қирқдан ортиқ давлатлардан келган қишлоқ хўжалик соҳасига ихтисослашган корхона вакиллари қатнашишди.
Кўргазмада мева-сабзавот, полиз ҳамда узумчиликка ихтисослашган 20 дан ортиқ корхона ва фермер хўжаликлари сархил маҳсулотлари билан иштирок этишди. Чет эллик ҳамкорларга таклиф этган маҳсулотларимиз мазаси ҳамда инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги билан ажралиб турди. Ярмаркада "Velanta Group" МЧЖ - 3,213 минг, Чарос Агрофирма - 819 минг, "Туркистон мева" МЧЖ - 210 минг, жами - 4,242 минг долларлик шартномани хорижлик ҳамкорлар билан имзоланди. Бундан ташқари, "Баёд Гулакандоз", "Паст Дарғом саховати", каби агрофирма ва фермер хўжаликлари келгусида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича аниқ режаларни белгилаб олишди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, етиштирилган маҳсулотлари хариди доирасидаги контрактация шартномалари ана шундай мева-сабзавот ярмаркаларида тузилади. Бунда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва экспорт қилиш бўйича барча ташкилотлар буюртмачи бўлиши мумкин. Шунингдек, тадбиркорлик субъект-ларига 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни тўғридан тўғри шартномалар бўйича экспорт қилишга рухсат этилган. Ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш борасидаги бундай имтиёзлар деҳқон ва фермер хўжаликларимизнинг даромадини янада ортишига замин яратади.
Мурод АБДУЛЛАЕВ,
туман ҳокимининг биринчи
ўринбосари.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.