Бош Сахифа » Иқтисодий » МАҲСУЛОТ НАРХИ УЧ ХИЛ КЎРИНИШДА

 
 
 

МАҲСУЛОТ НАРХИ УЧ ХИЛ КЎРИНИШДА

Муаллиф: 013101 дан 12-12-2016, 16:40, курилди: 391

0
Дўкон ва бозорлардаги нархларнинг арзонлиги аҳолининг фаровон яшаши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Туманда миллий ва хорижий маиший техникалар савдоси билан шуғулланаётган дўконлар анчагина. Лекин у ерга кирсангиз, сотувчининг маҳсулот нархларини қуйидагича таснифлашининг гувоҳи бўламиз.
- "2000 қувватли" чанг ютгичнинг нархи қанча?
Сотувчи калькуляторни олиб: - "Кредитга бир миллион, пластик карточкага 850 минг, нақд пулга эса 750 минг сўм"лигини айтади.
- Пластик карточкага 750 минг сўмга беринг?
- Ака, тўғри келмайди. Бу туришда фойда ололмаймиз-ку.
Харидор ва сотувчи ўртасидаги бундай суҳбат кундан кунга расмий тусга айланаяпти. Норасмий маълумотга қараганда, юқорида айтиб ўтилган чанг ютгич нархи 600 минг атрофида экан. Энди, ўзингиз қолганини ҳисоблайверинг. Пули камроқ киши маҳсулотни кредитга олиши қулай, албатта. Лекин 5 фоиз банк комиссион тўлови ҳамда кредит фоизлари ва сотувчи қўйган устама нархлар билан қимматроққа тушади. Тўғри, ҳар қандай иш, хатти-ҳаракат кимнингдир манфаати асосида юзага келади. Хуллас, ҳар ким ўзига қулайини танлайди.
"Миллий маҳсулот ҳамда тадбиркорларимизнинг кўпайиши нархларнинг арзонлашувига олиб келади", деган тушунчани нархларни келишилган ҳолда кўтариб, ўзлаштирмаяпмизмикин?
Тадбиркорларимизга, устама нарх белгилаётганда инсоф билан ёндашинг, дейишдан нарига ўтмаймиз.
Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.