Бош Сахифа » Иқтисодий » ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

 
 
 

ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:42, курилди: 199

0
ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

Шу йўлдан ҳар куни ўтаман. Икки тарафи буғдойзор далаларга уруғ қадалишидан ўрим-йиғимигача қўлидан кетмони тушмайдиган деҳқонларни кўриб, ҳавас қиласан киши. Эл ризқ-рўзи бут бўлиши учун тиним билишмайди.
Бу йил ғалла барвақтроқ ўрилди. " Йил яхши келди". Гоҳ-гоҳ қулоққа чалинган бу гаплар рост шекилли. Саратон арафасида сомонпояга сув қуйишди. "Сабзи, шолғом экишади". Кўнглимдан ўтган шу фикр билан яна бир кун эрталаб сомонпояга қарадим. Шудгор қилинган, икки-уч киши экиш агрегатида ерга яна уруғ қадаяпти. Уларнинг ишини мен каби кузатиб йўлда кетаётган оқсоқолларга етиб олдим. Зимдан суҳбатларига қулоқ тутаман.
- Ловия экаяпти. Яхши-да, ҳам рўзғори обод, ҳам бозор тўкин бўлади.
- Юртбошига минг раҳмат. Такрорий экинга кенг йўл очилди. Ёшларимиз чет элларда минг бир азоб билан пул топиб келарди. Энди уйида, бола-чақаси ёнида туриб, икки-уч ойда четдаги бир йиллик даромадидан кўп маблағ топаяпти. Шунинг учун ҳам ёшларимизнинг аксарияти бу йил деҳқончилик қилишаяпти. Ғалладан сўнг, бир қарич ер бекор қолмайди. Бу дастурхон тўкинчилиги, халқ фаровонлиги кафолати. Мустақиллик берган бу кунларга шукр қилсак арзийди.
Отахонлардан бири кекса деҳқон, бошқаси тажрибали иқтисодчи экан. Ажабланиб қараганимни кўриб, таҳлил қилишга киришди.
- Ҳозир кўрган даламиз 5 гектар. Яхши меҳнат қилинса, ноябрь ойига бориб шу ердан юз миллион сўмдан кўпроқ даромад олиши мумкин. Бозор нарх-навосига қараганда, фасолнинг бир килограми 15-20 минг сўм. Бу савил экиннинг ҳосилдорлиги гектарига икки ярим тоннадан кам эмас. Борингки, беш гектардан ўн икки тонна ҳосил йиғиб олинса… Тўғри, бунинг учун ўзига яраша меҳнат, харажат талаб қилинади. Шу ер камида 300 килограмм уруғ, техника, минерал ўғит ва кимёвий дори воситалари ва бошқа сарфларга 12 миллион сўм атрофида харажат талаб қилади.
Йўловчилар кузатиб хомчўт қилаётган бу дала "Замин нури" фермер хўжалигига қарашли. Шу ерда деҳқончилик қилаётган Фурқат Шомуродовнинг хирмонига барака тиладик.

Бахтиёр ШУКУРОВ.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.