Бош Сахифа » Иқтисодий » ТАКРОРИЙ ЭКИН

 
 
 

ТАКРОРИЙ ЭКИН

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:29, курилди: 168

0
ТАКРОРИЙ ЭКИН
даромад манбаи

Тажрибали томорқачилар бир йилда ердан тўрт марталаб ҳосил олгани янгилик эмас. Бу ўз навбатида, рўзғор тўкинлиги, ички бозор сероблигини, фаровон турмушни таъминлаши табиий. Шунинг учун ҳам туманимиз деҳқонлари ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экишга қизғин киришдилар. 896 та фермер хўжалигининг 16 минг 249 гектар ер майдонига кунгабоқар, соя, помидор, бодринг, сабзи, мош, ловия, картошка сингари 15 турдан ортиқ сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экилиши мўлжалланган. Олинадиган маҳсулотлар ҳисобига фермер хўжаликларининг даромадлари ҳам ортади.
"Каттақўрғон ёғ-мой" заводи, "Туркистонмева", "Гулобод грант-пласт" МЧЖ ҳамда "Баёт-Гулакандоз" фермер хўжаликлари етиштириладиган маҳсулотлар буюртмачиси сифатида қайта тайёрлаш, қадоқлаш ва экспортга йўналтириш билан шуғулланишади. Деҳқонлар билан шартномаларни имзолаш ниҳоясига етказилди. Шартларга кўра, буюртмачилар маҳсулот етиштирувчиларга бўнак пули ажратишдан ташқари, уруғлик ва кўчатлар етказиб беришни зиммаларига олишган.
Ўз мухбиримиз.


Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.