Бош Сахифа » Иқтисодий » ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН…

 
 
 

ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН…

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:26, курилди: 154

0
ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН…
18 минг 41 гектар майдонда ғалла парваришлаган туманимиз деҳқонлари ўрим-йиғимига қизғин киришди. Бепоён далаларда "таъзим" қилиб турган бўлиқ бошоқлар қудратли техникалар ёрдамида саранжомланаяпти.
Жорий йил ғаллакорларимиз 48 минг 712 тонналик юксак хирмон яратишни кўзлашмоқда.
Ўрим-йиғим мавсуми бошлангандан буён бирин-кетин ғалла топшириш режасини ортиғи билан уддалаётган фермерлар сафи кундан-кун ортаяпти.
Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан олинган маълумотларга кўра, бугунгача Ж.Юсупов номли МТП ҳудудидаги "Раҳим Назира пахта даласи", "Гулҳаё, Дилноза пахта даласи", "Қаермасой" МТПдаги "Рўзиқул Турсунов пахта даласи", Б.Кўмаков номли МТП ҳудудидаги "Файз обод ободончилиги", "Самарқанд" МТПдаги "Мардон Маннон пахта даласи", А.Навоий номли МТП ҳудудидаги "Муҳиддин пахта, ғалла даласи" сингари 50 дан ортиқ пешқадам фермер хўжаликлари қабулгоҳларга давлат буюртмасидан ошириб сара дон топширган. Мавжуд комбайнлар иш унумидан фойдаланаётган ғаллакорлар кунлик кўрсаткични 2 минг тоннадан ошираяпти.
Гули ПОШША.

Йўналиш: Иқтисодий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.