Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:42, кўрилди: 29

ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

Шу йўлдан ҳар куни ўтаман. Икки тарафи буғдойзор далаларга уруғ қадалишидан ўрим-йиғимигача қўлидан кетмони тушмайдиган деҳқонларни кўриб, ҳавас қиласан киши. Эл ризқ-рўзи бут бўлиши учун тиним билишмайди.
Бу йил ғалла барвақтроқ ўрилди. " Йил яхши келди". Гоҳ-гоҳ қулоққа чалинган бу гаплар рост шекилли. Саратон арафасида сомонпояга сув қуйишди. "Сабзи, шолғом экишади". Кўнглимдан ўтган шу фикр билан яна бир кун эрталаб сомонпояга қарадим. Шудгор қилинган, икки-уч киши экиш агрегатида ерга яна уруғ қадаяпти. Уларнинг ишини мен каби кузатиб йўлда кетаётган оқсоқолларга етиб олдим. Зимдан суҳбатларига қулоқ тутаман.
- Ловия экаяпти. Яхши-да, ҳам рўзғори обод, ҳам бозор тўкин бўлади.
- Юртбошига минг раҳмат. Такрорий экинга кенг йўл очилди. Ёшларимиз чет элларда минг бир азоб билан пул топиб келарди. Энди уйида, бола-чақаси ёнида туриб, икки-уч ойда четдаги бир йиллик даромадидан кўп маблағ топаяпти. Шунинг учун ҳам ёшларимизнинг аксарияти бу йил деҳқончилик қилишаяпти. Ғалладан сўнг, бир қарич ер бекор қолмайди. Бу дастурхон тўкинчилиги, халқ фаровонлиги кафолати. Мустақиллик берган бу кунларга шукр қилсак арзийди.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ТАКРОРИЙ ЭКИН

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:29, кўрилди: 58

ТАКРОРИЙ ЭКИН
даромад манбаи

Тажрибали томорқачилар бир йилда ердан тўрт марталаб ҳосил олгани янгилик эмас. Бу ўз навбатида, рўзғор тўкинлиги, ички бозор сероблигини, фаровон турмушни таъминлаши табиий. Шунинг учун ҳам туманимиз деҳқонлари ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экишга қизғин киришдилар. 896 та фермер хўжалигининг 16 минг 249 гектар ер майдонига кунгабоқар, соя, помидор, бодринг, сабзи, мош, ловия, картошка сингари 15 турдан ортиқ сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экилиши мўлжалланган. Олинадиган маҳсулотлар ҳисобига фермер хўжаликларининг даромадлари ҳам ортади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН…

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:26, кўрилди: 51

ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН…
18 минг 41 гектар майдонда ғалла парваришлаган туманимиз деҳқонлари ўрим-йиғимига қизғин киришди. Бепоён далаларда "таъзим" қилиб турган бўлиқ бошоқлар қудратли техникалар ёрдамида саранжомланаяпти.
Жорий йил ғаллакорларимиз 48 минг 712 тонналик юксак хирмон яратишни кўзлашмоқда.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ФЕРМЕР АЁЛ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:25, кўрилди: 57

ФЕРМЕР АЁЛ
Айша опа ғаллазорга туташ уватда битта бошоқнинг донларини бир-бир санаётган ишчисини бир зум кузатади. Кафтидаги донларни кўз-кўз қилаётган кишининг чеҳрасидаги илиқликдан кўнгли тўлганини сезиш қийин эмас.
Хўжалик раисининг қарашидаги саволни англаган ишчи деди:ФЕРМЕР АЁЛ
- Ҳар бошоқда ўртача 70-80 тадан дон бор. Бу мавсум 60 центнерни қоралайди-ёв.
- Агротехник тадбирларни меъёрида ўтказилганлигининг самараси бу, - деди мамнуният билан фермер. - Демак, режага нисбатан, 1 баробар кўп ҳосил оламиз. ўаллага ўроқ тушди. Омборларимиз донга тўлади.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ИЛҒОРЛАРГА РАҒБАТ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:03, кўрилди: 76

ИЛҒОРЛАРГА РАҒБАТ

Тумандаги 637 та фермер хўжаликларининг пиллакорлари бу йил 4020 қути ипак қурти парваришлаб, 221 минг 200 килограмм муҳим саноат хомашёси етиштиришни ният қилишган.
"Сардорбек кумуш тола" МЧЖ қабулгоҳига 47261 килограмм, "Элбек ТРЖ" МЧЖга 134984, "Каттақўрғон пилла" МЧЖга 17373, Самарқанд пилла қабулгоҳига 15582 ҳамда Жума пахта тозалаш заводига 6000 килограмм "кумуш тола" топшириш учун шартнома имзолаган бўлиб,ИЛҒОРЛАРГА РАҒБАТ айни дамда сифатли хомашё топшириш қизғин давом этмоқда.
- Ҳар йили оила аъзоларим ва яқинларим билан ипак қурти боқамиз, - дейди Туркман маҳалласилик Марҳабо Шодмонова. - Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори биз каби пиллакорлар меҳнатига берилган рағбат бўлди. Эътибордан руҳланиб, мавсумда 2 қути ипак қурти парваришладик ва "Элбек ТРЖ" масъулияти чекланган жамиятига 120 килограмм сифатли хомашё топширдик.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:01, кўрилди: 78

ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ
ўз вақтида бажарилмаяпти

Янги Равот маҳалласилик тажрибали пиллакор Хосият момо Йўлдошева 1976 йилдан буён ипак қурти боқади. Ҳар мавсумда онахонга келини Гулсара Йўлдошева елкадош. Хосият момонинг тажрибасига, масла-ҳатларига таянаётган Гулсарахон бу йил ҳам "Янги Равот Одиров пахта даласи" фермер хўжалигининг 3 қути ипак қуртини парваришлади.
ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ
- Шу хонадонга келин бўлиб, тушганимдан буён ипак қурти боқаман, - деди у. - Мавсум бошида 450 минг сўм бўнак пули олдик. Бундан ташқари, хўжалик раиси 16 метр адрас ва 2 дона рўмол совға қилди. Очиғи, ҳар йили бир ойлик заҳматли меҳнатимиз эвазига фақатгина бўнак пулини беришарди. Фермер хўжалиги ҳисобига ишлаяпмизу, мавсумий ёлланма ишчидан фарқимиз йўқ эди. Хўжалик раиси меҳнат дафтарчамни сўраб, бир ойлик меҳнатимиз, бир йиллик иш стажи сифатида ҳисобланишини айтганда жуда хурсанд бўлдим.

Йўналиш: Иқтисодий

 

БОЗОР ВА ҲАЁТ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:59, кўрилди: 86

БОЗОР ВА ҲАЁТ
ёхуд жамият ривожи учун тўсиқ бўлаётган айрим "тадбиркорлар"

Тўкин-сочинлик, бозорларга кирсангиз, қуёш тафтидан ҳил-ҳил пишган мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари бисёр. Боиси, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Ҳар бир кунга шукроналар айтаман, дейди тоза қалбли ҳар бир инсон.
"Паст Дарғом деҳқон бозори"даги дўконга харид қилиш мақсадида тушдим. Ёғ олиш учун дўкон эшиги ёнида ўтирган сотувчидан "бир литр ёғдан беринг", дедим. Ёғни ола туриб, пластик карточкамни узатдим. Сотувчи эса терминал йўқлигини айтди. "Нега…?" деб, саволимни тугатмасимданоқ "ичкарига киринг, терминал ичкарида бор. Мен бош-қа, ичкаридаги бошқа", деди сотувчи жиддий. Бундай ҳолатни дўконларнинг ҳар иккисидан бирида кўриш мумкин. Уларни битта дўконда кўриб, бир тадбиркорга тегишли деб ўйлайсиз.
Эътибор қаратсак, нарх-наволар турлича. Нақд пул ҳам

Йўналиш: Иқтисодий

 

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:52, кўрилди: 62

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК
янада қулоч ёзади

Чортутда тадбиркорлар кўп. Ҳудудни эрта баҳордан ободонлаштиришга киришишда ана шу хусусий сектор вакилларининг ёрдами асқотди. Бугун кўчалар бўйлаб экилган минг тупдан ортиқ арчалар кўрки кишиларга кўтаринки кайфият бағишлайди.
"Вояга етмаган ёшларнинг таътил дамлари мазмунли ўтиши учун қандай шарт-шароитлар яратилган? Эртасини ўйлаган ота-она, маҳалла фаоллари шу саволга тайинли жавоб бериши шарт". Жума шаҳрида шу йил 25 май куни "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ҳамда туман фуқаролар йиғинлари кенгашларининг қўшма йиғилишида айтилган бу топшириқ ижросига чортутликлар астойдил киришди. Болалар мазмунли ҳордиқ олишлари, бўш вақтларида шуғулланишлари учун ота-оналарнинг фикр-мулоҳозалари жамланиб амалда қўлланилмоқда. Мактаб, коллежларнинг спорт заллари, ахборот-ресурс марказлари ишлаб турибди. Турли спорт тўгараклари ташкил этилган.

Йўналиш: Иқтисодий

 

ДЕҲҚОНЧИЛИК ҲАДИСИНИ ОЛГАН томорқа эгалари

Муаллиф: Admin дан 30-05-2017, 11:30, кўрилди: 231

ДЕҲҚОНЧИЛИК ҲАДИСИНИ ОЛГАН
томорқа эгалари
- Маҳаллада пешона терини томорқага тўккан, бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиб, миллион-миллион сўм даромад олаётган деҳқонлар кўп, - дейди Болдир маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шодиёр Сориев. - Шу боис, ҳудуд аҳлининг дастурхони тўкин, рўзғори бут. Меҳнатлари ортидан замонавий уйлар, тўйлар қилишяпти.
Хонадонларда аҳоли билан мулоқотда бўлганимизда оқсоқолнинг юқорида келтирган таърифу-тавсифининг гувоҳи бўлдик. Соат 11 дан ўтган, қуёш қиздирган пайт. Бир зум иссиқнинг "кўзи"да турган киши ҳансираб қолади. Меҳнатда тобланган болдирлик деҳқонлар қадоқ қўлларига кетмон тутганча, томорқа юмушлари билан овора.
- Ҳорманг, Ваҳоббой. Меҳмон баҳона бирпас дам оладиган бўлдингиз, - деди томорқасида куйманаётган деҳқонга маҳалла раиси.
- Вақтида келдингиз, раис бобо. Ёрдамчи кучи керак бўлиб турганди, - дея ҳазиломуз жавоб берди хонадон эгаси.

Йўналиш: Иқтисодий

 

"КУМУШ ТОЛА" ИЖОДКОРЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:05, кўрилди: 56

"КУМУШ ТОЛА"
ИЖОДКОРЛАРИ
сифатли хом ашё етиштириш ниятида
Туманимиз заршунослари жорий йилда 4020 қути ипак қурти парваришлаб, 221200 тонна сифатли хом ашё тайёрлашни ният қилишган. Шу кунлар мавсумни намунали ўтказишнинг қизғин палласи.
- Бир ойгина давом этадиган ипак қурти парваришлаш мавсуми айримларга ўта мураккаб жараён ҳисобланади, - дейди болдирлик 55 ёшли пиллакор Мўътабар Муҳаммадиева. - Мен учун бу доимий қизиқиш, ҳавасга айланиб қолган. 5 ёшлигимдан биламан, ҳар йили онам пилла етиштирарди."КУМУШ ТОЛА" ИЖОДКОРЛАРИ Кечаю кундуз ушбу фойдали жонзотлар қошида парвона бўларди. Мен онамга яқин ёрдамчи бўлганман. Шу боис, ипак қуртига болалигимдан меҳр қўйганман. Турмушга чиққанимдан сўнг ҳам ҳар мавсумда ҳавас билан 2-3 қути ипак қурти парваришлайман. Ҳудуддаги "Давлатбек ғалла пахта даласи" фермер хўжалиги ҳисобига ҳар йили ипак қурти қараймиз. Бу мавсумда ҳам 3 қути ипак қуртни агробиология талаблари даражасида озиқлантирмоқдамиз. Ҳозир ипак қуртларимнинг тўртинчи даҳадан соғлом ўтганлиги барча меҳнат кўнгилдагидек бораётганлигини англатиб турибди.

Йўналиш: Иқтисодий

 
Орқага Олдинга