» » KREDITLAR HISOBIDAN 55 ta ish o'rni yaratildi

ИҚТИСОДИЙ

KREDITLAR HISOBIDAN 55 ta ish o'rni yaratildi

"Ёшлар - келажагимиз" давлат дастури мамлакатимиз ёшларини ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришда устувор аҳамият касб этаяпти.
Туманда "Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастурига асосан, истиқболли лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш мақсадида 7 миллиард 522 миллион сўм маблағ ажратилган, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Воҳид Жўрақулов. - Манзилли рўйхатга тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган 59 нафар ёшларнинг лойиҳалари киритилди. Ҳозирда тасдиқланган ушбу рўйхатдан 21 та лойиҳа ташаббускорларига 2 миллиард 362 миллион 850 минг сўм миқдорида кредит ажратилган. Шунингдек, нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқиш, автомобиллларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларда иш бошлаш ниятидаги 8 нафар ёшларнинг лойиҳалари учун жами 1 миллиард 510 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари расмийлаштирилиб банкка тақдим қилинди. Бундан ташқари, Гўзалкент маҳалласида "Ёш¬лар меҳнат гузари" қурилиши учун 20 сотих ер ажратилди. 2019 йил учун ҳам манзилли рўйхат шакллантирилиб, ташаббускорларнинг ҳужжатлари тайёрланмоқда.
- Мамлакатимизда биз ёшларга яратилган имкониятлардан руҳланиб, изланаяпмиз, интилаяпмиз. Албатта, эзгу мақсадлар йўлидаги тилакларимиз бирма-бир амалга ошаяпти. 2012 йилдан буён алюмин профиль эшик ромлар ясайман. Шу йўналишда тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтирмоқчи эдим. Президентимизнинг "Ёшлар - келажагимиз" Давлат дастурига оид фармони орзуларим ушалишида қанот бўлди. Дастур доирасида 3 йил муддатга 7 фоизли имтиёзли кредит олдим. "Ёшлар - келажагимиз" жам¬ғармасининг молиявий қўл¬лаб-қувватлаши ғайратимга-ғайрат қўшди. Бугун якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бошладим. Кичик цехимизда 3 нафар тенг¬қурларим фаолият юритаяпти, - деди бўстонлик Санжар Норбўтаев.
- Тадбиркорликни бошлашим учун бироз қўлим калталик қилаётган эди. Дастурнинг эълон қилиниши мен учун айни мудао бўлди. Миллий банк Паст Дарғом фи¬лиалининг 50 миллион сўм молиявий кўмаги ҳисобига хусусий тадбиркор бўлиб иш бошладим. 8 та тикув машинаси сотиб олдик. Тикувчилик цехимизда 5 нафар чевар қизлар 4-5 турдаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқараяпи. Соҳани ривожлантириш мақсадида бир қанча эзгу ишларни режалаштирганмиз, - деди Самарқанд маҳалласилик Мафтуна Ҳазратова.
Фаоллиги, фидоийлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёш тадбиркорлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали айни кун¬ларда 55 нафар тенгқурла¬рини доимий иш билан таъминлашди.
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз YOSHLARGA IMTIYOZLI KREDITLAR

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56