“Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси

     “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси туман ҳокимлигининг нашри сифатида ижтимоий фикрни шакллантириш, фуқаролар нуқтаи назарини тўғри йўналтиришдек вазифани бажариб келмоқда.
       Газетанинг “Колхозчилар товуши” номи билан илк сони 1931 йил 5 апрелда тўрт бетлик саҳифада, А3 форматда чоп этилган. Газетага Салим Йўлдошев биринчи муҳаррирлик қилган. Сазағонлик Тўра Набиев (марҳум) айни ўша дамлар газетанинг қалдирғоч мухбирлари сафида бўлган. Чархинлик Отахон Хўжаев, Тожи Одилов, Аҳад Турсунов, парчақоралик Элмурод Дўстмуродов, сарибошлик Саттор Ғофуров ҳам 1931-1940 йилларда газетанинг биринчи мухбирлари эди.
1932-1942 йилларда тошкентлик Темир Нажимий, С.Аъзамов, Қ.Обилов, С.Ғозиев, А.Ғофуров, А.Турсунов, С.Каримов, Н.Бадаловлар “Колхозчилар товуши” га муҳаррирлик қилишган. 1942 йил 25 июнга қадар 1153 сони чиқарилган. Шундан сўнг, таҳририят ходимлари иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилгани боис газета фаолияти тўхтатилган. 1951 йил 1 августдан “Колхозчилар товуши” икки саҳифада ҳафтасига икки марта яна чоп этила бошлади. Бу даврда газетага Абдуазиз Қўчқоров, Соли Хўжаев, Омон Холбеков, Бобомурод Қурбонов (вақтинча) муҳаррирлик қилганлар. 1962 йил вилоят туманлари қошида ҳудудий қишлоқ хўжалик бошқармалари тузилган. Шу муносабат билан Паст Дарғом, Каттақўрғон, Иштихон туманларининг бирлашган бошқармаси ташкил топади. Ўз навбатида бу ўзгариш газеталар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатганлиги натижасида ҳудудий бошқарма фаолиятини ёритишга мўлжалланган “Зарафшон” газетасига бирлаштирилади. Бирлашган таҳририятларнинг мазкур газетаси 1963 йилга қадар 117 та сонини чоп этади. Ўша йили 1 апрелдан туманнинг мустақил “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси 4-саҳифада ҳафтада уч марта чиқарила бошлаган. Омон Холбеков, Салом Турсуновлар раҳбарлигида таҳририятнинг ижодий жамоаси яна малакали кадрлар билан шакллана бошлаган. Бу вақтда Аҳмад Нарзиқулов, Санақул Хурсандов, Наби Бердиев, Ҳайит Усмонов, Мели Бобақулов, Шомурод Мавлонов, Қувондиқ Жабборов, Барот Ўтаев каби инсонлар шу масканда мухбирлик фаолиятларини бошлаган. 1968 йилга қадар газета қўлда терилган ҳарфлар билан оддий чоплаш ускуналарида чиқарилган. Кейинчалик линотип машинасида материаллар терилиб нашр қилинган. Айни шу йили таҳририятнинг янги икки қаватли биноси қурилиб фойдаланишга топширилган. Биринчи қаватга босмахона ускуналари ўрнатилган. 1988 йил таҳририятга сурат кўчириш ускуналари ўрнатилиб вилоят босмахонасида газета чоп этилган. Бу даврларда газетага малакали мутахассис Ўта Тиллаев муҳаррир бўлган. Жалолиддин Ўлмасов, Тўрақул Рустамов, Тоғоймурод Шомуродов, Абдураззоқ Турдиқулов, Тоғаймурод Равшанов, Суюн Маҳмудов, Темир Шомиев сингари ўнлаб инсонларнинг қалами “Паст Дарғом ҳақиқати”да чархланган. 1982 йилда Паст Дарғом тумани негизида Гўзалкент тумани ташкил этилади. Ҳудудий нашрни шакллантиришда ҳам “Паст Дарғом ҳақиқати” таҳририятида етарли малака олган кадрларнинг жипслашиши муҳим аҳамият касб этган. Қарийб 19 йил фаолият кўрсатган “Гўзалкент овози” газетасида Барот Ўтаев, Тўрақул Рустамов, Абдуалим Ўсаров, Ғайрат Бобақуловлар раҳбарлигида кўплаб ёш кадрлар таҳририят жамоасига келиб қўшилишган. Нафас Дўсанов, Бахтиёр Ҳушвақтов, Зубайдулла Равшанов, Шариф Мусурмонов, Абдумажид Жўраев, Азамат Сафаров каби журналистлар шу даргоҳда меҳнат қилишди.
      Мустақиллик йилларида “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси мукаммал сиёсий куч сифатида шаклланди. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги ва принциплари тўғрисида”ги,  “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниши соҳа нуфузини янада мустаҳкамлади. Шу даврнинг 10 йили давомида Тўрақул Рустамов, Барот Ўтаевлар раҳбарлигида “Паст Дарғом ҳақиқати” ойига 3-4 марта А-3 форматда чоп этилган бўлса, 2013 йилдан бошлаб рангли, ойига 3-4 марта А-2 форматда бутунлай янги қиёфада муштарийлар хонадонларига кириб бормоқда. Таҳририятнинг кенжа вакиллари сафида Маҳбуба Сафарова, Сайёра Бекназарова (марҳума), Маҳмаризо Абдураҳмонов, Эркин Тиллаевлар газетада самарали қалам тебратишди. Бугунги кунда жўшқин ижодий муҳит туфайли жамоамиз ислоҳотларни очиб беришда қувончли ютуқларга эришмоқда. “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ ва энг азиз”, “Истиқлол ғурурим - маҳаллам фахрим”, “Инсон ҳуқуқлари - журналист нигоҳида” сингари вилоят, республика кўрик-танловларида ғолиблик шоҳсупаси “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси ходимларига насиб этаётганлиги фикрларимиз исботидир. Жамиятдаги воқеликни теран англаб ахборот ҳозиржавоблигини таъминлаётган Гулжаҳон Мустафоева, Гулпошша Эшқобилова, Отабек Эргашев, Қиёмжон Зиётов, Фарида Абдужалилова каби ходимларнинг бу борада хизматлари катта.

скачать софт Сначала зайдите на смотреть фильмы, а потом обязательно зайдите сюда это стоит того

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56