Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!"

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:01, кўрилди: 129

"ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"ни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини бирлаштириш, жамиятимизнинг бугуни ва эртаси, порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ҚАЙНОНАМ ОНАМ МЕНИНГ, КЕЛИНИМ БОЛАМ…"

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:00, кўрилди: 227

"ҚАЙНОНАМ ОНАМ МЕНИНГ, КЕЛИНИМ БОЛАМ…"

Маҳалла раиси билан иш режасини белгилаётган пайт, ёшгина келинчак кириб келди. Салом-аликдан сўнг, сабабини сўрадим:
- Нима гап қизим, оиланг тинчми?
Келинчак сукут сақлади-да, йиғлаб юборди. Билдимки, рўзғорида келишмовчилик бўлган. Унга тасалли бердим.
- Қайнонамнинг гаплари жонимдан ўтиб кетаяпти. Бу хонадонга кўника олмаяпман. Турмуш ўртоғим кечгача ишда. У киши чарчаб келади, дардимни айта олмаяпман. Бирор ишга қўл урсам, "Онанг ўргатмаган экан, бир ишни эплолмайсан", дея жеркийди...
Қайнона-келинга анча "тушунтириш" ишлари олиб боришимизга тўғри келди. Иккови ўртасидаги муносабатлар изга тушиб кетди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

НЕГА ЖИНОЯТ ОРТДИ?

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:58, кўрилди: 122

НЕГА ЖИНОЯТ ОРТДИ?
саволга жавобни ҳамкорликда излаш керак
Яқинда тезкор қидирув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органларнинг жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Туман прокурори Б.Ғаффоров, вилоят прокуратурасининг қишлоқ хўжалик соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Б.Облоқулов, прокуратура ва ИИБ тезкор ходимлари ҳамда хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, маҳаллалар кесимида кўпайиши сабаблари чуқур таҳлил қилинди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ҚУЛФЛАНГАН СПОРТ ЗАЛ, АРМ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:57, кўрилди: 132

ҚУЛФЛАНГАН СПОРТ ЗАЛ, АРМ
кимга керак?
ҚУЛФЛАНГАН СПОРТ ЗАЛ, АРМ

Спорт инсонни ўз олдидаги мақсадига эришишда куч топа олишга, қатъиятли бўлишга ўргатади. Жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали ва теран фикрли қилиб тарбиялайди. Мамлакатимизда спортга қаратилган эътибор, аҳолини
жисмоний тарбияга кенг жалб этиш ўзининг юксак самарасини кўрсатмоқда. Буни юртимиз шон-шавкатини дунёга таратиб, миллатимиз шаънини ҳимоя қилаётган спортчиларимизнинг ютуқларида ҳам кўраяпмиз.


ҚУЛФЛАНГАН СПОРТ ЗАЛ, АРМ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида умумтаълим мактабларида таътил пайти спорт заллари фаолияти ва уларда олиб борилаётган машғулотлар жараёнлари билан қизиқдик.
Тумандаги 105-умумтаълим мактабига кириб борганимизда соат миллари 10 га яқинлашганди. Ҳовлига кираверишда ранг-баранг очилиб турган гуллар, муҳташам замонавий бино кўзни қувонтиради.
Ҳовлидаги ўрик соясида қандайдир кўргазма

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

КЕЛАЖАГИНИ ЎЙЛАГАН

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:53, кўрилди: 119

КЕЛАЖАГИНИ ЎЙЛАГАН

расмий никоҳни унутмайди

- Сиздан илтимос фарзандимга отасининг фамилиясини беринг. Улғайганда ўксинмасин…
- Тақдир экан, қизим тўйидан сўнг икки ой ўтгач, турмушидан ажрашди. Куёвнинг севгани бор экан. У ҳомиладорлигини пеш қилиб, "Уйланмасанг қаматиб юбораман" деб пўписа қилгандан сўнг қизим қайтиб келди. Қизимни бўйида бўлган экан. Норасидани гуноҳига қолмайлик, деб ҳомиладан кечмадик. Ҳозир туғруқхонада. ЗАГС дан ҳам ўтмаганди.
"…Ахир, тегишли давлат идорасида қонуний қайд этилмаган "никоҳ"дан туғилган фарзандларнинг тақдири, келажаги эртага нима бўлади? Табиийки, давлат қонунлари бўйича улар кўпгина ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолади.
…Энг ёмони бундай болалар руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етади. Улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этолмайди". "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби" мавзусидаги анжуманда юртбошимиз таъкидлаган бу гапларда айни юқоридаги ҳолатлар ифода этилган.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

АМАЛИЁТ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:52, кўрилди: 83

АМАЛИЁТ
профилактик тадбирлардан бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда профилактик тадбирлар ўтказилиши кўплаб фалокатларнинг олдини олади. Амалиёт даврида бўлғуси мутахассис сифатида ана шу жараёнга эътибор қаратаяпман. АМАЛИЁТ
Дастлаб Хончорбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган 21-сонли мактабгача таълим муассасасида ёнғин, унинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тушунча бердим. Каттаю кичик тушунадиган, тез ёдда қоладиган мисоллар орқали айт-ганларим ўз натижасини берди.
- Айтишларича, ёш болалар бутун ҳаёти давомида маълумотларнинг етмиш фоизини 5 ёшигача олиб бўларкан, - деди тадбир иштирокчиси, таълим муассасаси тарбиячиси О. Раҳматова. - Шу боис, уларга ёнғин ва унинг зарарли оқибатлари тўғрисидаги тушунчалар ҳозирданоқ онгига сингдирилиб борилса, келажакда бу ҳақда тўлиқ билимга эга бўлишади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ТЎСИҚДАН ОШАЁТГАН ОДАМ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:49, кўрилди: 104

ТЎСИҚДАН ОШАЁТГАН ОДАМ
ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўяди
Паст Дарғом ва Нуробод туманлари ҳудудидан ўтган тез-юрар Афросиёб йўловчи поездининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда посбонлар жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур тадбирларда профилактик ҳисобда турган шахслар билан ишлаш, қидирувдаги шахсларни топиш бўйича ҳам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай, темирйўл атрофига ўрнатилган панжаралардан ошиб ўтиш ёки ўйинқароқ болаларнинг темирйўлга чиқиш ҳоллари кузатилмоқда.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

НАЗОРАТЧИНИНГ ҚАЛБАКИ МАЪЛУМОТИ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:48, кўрилди: 85

НАЗОРАТЧИНИНГ ҚАЛБАКИ МАЪЛУМОТИ
туфайли истеъмолчи чув тушди
Парчақора маҳалласида истиқомат қилувчи (исми фамилияси ўзгартирилган) Маҳмуд Мансуров 2014-2016 йиллар "Пастдарғомтумангаз" филиалида фаолият юритди. Ёши элликни қоралаган, беш нафар фарзанднинг отаси М.Мансуров фаолиятининг кейинги йили Найман маҳалла фуқаролар йиғинида назоратчи бўлиб ишлади ва нафс қулига айланиб, суднинг қора курсисида ўтиришга мажбур бўлди.
Унга ўзи бириктирилган Найман маҳалласида яшовчи фуқароларнинг табиий газдан фойдаланганлик бўйича ҳисоблагич кўрсаткичларини ойлик ҳисоботида акс эттириб топшириш юклатилди. У бу ҳуқуқдан ўз манфаати йўлида фойдаланиш мақсадида фирибгарлик режасини тузади. Ҳисоботда фуқароларни газ истеъмолидаги қарздорлигини сунъий равишда ошириб, корхонага сохта маълумот тақдим этади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

"ЮРТ КЕЛАЖАГИ - 2017"

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:43, кўрилди: 113

"ЮРТ КЕЛАЖАГИ - 2017"
ғолиблари аниқланди
Яқинда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлимининг тадбирлар залида анъанага айланган "Юрт келажаги" кўрик-танлови ўтказилди. Танловнинг 2-босқичи қизғин кечди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ЎҚУВ - СЕМИНАР

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:40, кўрилди: 82

ЎҚУВ - СЕМИНАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг ҳақиқий кўмакдошига айлантириш лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилган.
Жумладан, кишилар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни юқори поғонага кўтариш, ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан етук қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш каби қатор масалаларни ҳал этишда маҳалланинг муносиб ўрни борлиги таъкидланади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт